ПКМ № 649, раздел 48

5-§. Видеоёзиш блокига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.

Рассчитать стоимость

477. Видеоёзиш аппаратлари хонасида ҳар бир видеомагнитафонга 10 тадан кўп бўлмаган видеотасмали кассеталар сақланиши мумкин. Видеотасмалар шкаф ёки ёнмайдиган стеллажларда, ишлаб чиқарувчининг ғилофларида сақланиши лозим (пластмассали кассеталарда). 478. Аппаратлар хонасида кийим-кечак ва захира ускуналарни сақлаш тақиқланади. 479. Видеоёзиш аппаратлари хонасидаги ҳавонинг ҳарорати ва намлигини бир маромда сақлаш тизими ёнғин содир бўлган пайтда автоматик равишда ўчириш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак. 480. Магнит видеотасмалар (видеотека) алоҳида ажратилган, ёнмайдиган шкаф ва стеллажлар билан таъминланган хоналарда сақланиши керак. 481. Ҳар чоракда бир марта видеомагнитафонларнинг барча блоклари, шунингдек, кабель каналлари ва пол оралиғидаги бўшлиқлар ҳаво пуфлаш йўли билан чангдан тозаланиши лозим. 482. Видеомагнитафонларнинг вакуум насослари фильтрлари алоҳида портлашдан ҳимояланган қилиб бажарилган ҳаво тортиш ва ҳаво бериш мосламалари ўрнатилган хоналарда бензин билан ювилади. 483. Видеоёзиш цехи (бўлими) бошлиғи енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан фойдаланиш билан боғлиқ профилактик ишларни бошлашдан олдин цех ишчиларига йўл-йўриқ бериши ва ишга шахсан ўзи раҳбарлик қилиши лозим. 484. Видеоёзиш аппаратлари хоналарига автоматик ёнғин сигнализацияси ўрнатилган бўлиши керак. 485. Видеоёзиш блокларида кабелларни ўтказиш (ётқизиш), ушбу Қоидаларнинг 463-бандида телевизион студиялари учун белгиланган талаблар асосида полдаги ариқчаларда (каналларда) бажарилади.

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Об утверждении правил пожарной безопасности

Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020

Открыть документ целиком

Соседние разделы

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.