Меҳнат кодекси 526-моддаси
Юқори малакали мутахассис ёки малакали мутахассис бўлган чет эл фуқаролари меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган юқори малакали мутахассис ёки малакали мутахассис бўлган чет эл фуқаролари учун қонунчиликда ишга қабул қилишнинг, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилишнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати юқори малакали мутахассис ёки малакали чет эл мутахассислари учун, уларнинг хоҳишига кўра, тасдиқномалар берилган кундан эътиборан уч йилгачани ташкил этади, чекланмаган миқдорда узайтиришлар имконияти билан берилади, лекин бу миқдор ҳар бир ҳолда кўпи билан уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак. Юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома олмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга. Меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар ўттиз иш куни ичида бошқа иш жойини излашга ҳақлидир, бу даврда уларга илгари берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномалар, шунингдек визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақланади. Чет эл фуқароларини юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар тоифасига киритиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 525. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси бўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Кейинги модда →
Модда 527. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Қўшни моддалар
- 522Чет эл фуқаросини ишга қабул қилиш ёши
- 523Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома
- 524Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати
- 525Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси бўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 527Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
- 528Ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслиги
- 529Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий усуллари
- 530Меҳнат ҳуқуқларини ходим томонидан ҳимоя қилиш тушунчаси ва ҳимоя қилишни амалга ошириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.