Меҳнат кодекси 493-моддаси
Мавсумий ходимларнинг меҳнат таътили
Мавсумий ходимлар ишнинг ҳар бир ойи учун камида икки календарь кун ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга. Агар мавсумий ходим тўлиқ мавсум ишлаган бўлса, унга кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади. Бу ҳолда таътилнинг охирги куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳақ тўланадиган меҳнат таътили ўрнига мавсумий ходимга унинг хоҳишига кўра пулли компенсация тўланади. Агар мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мавсум тугагунга қадар муддатидан олдин бекор қилинса, меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда компенсация тўланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 492. Мавсумий ишларни бажариш тўғрисида меҳнат шартномаси тузишнинг ўзига хос хусусиятлари
Кейинги модда →
Модда 494. Мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Қўшни моддалар
- 489Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 490Ташкилотнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоларининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 491Мавсумий ишлар
- 492Мавсумий ишларни бажариш тўғрисида меҳнат шартномаси тузишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 494Мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 495Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар
- 496Вақтинчалик ходимларни ишга қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 497Вақтинчалик ходимларни дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.