Меҳнат кодекси 429-моддаси
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун йиллик меҳнат таътили
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга давомийлиги камида ўттиз календарь кундан иборат йиллик меҳнат таътили берилади ва улар бу таътилдан йилнинг ўзлари учун қулай бўлган вақтида фойдаланиши мумкин. Агар йиллик меҳнат таътили берилаётган иш йили ходимга ногиронлик белгилангунига қадар ва белгиланганидан кейинги даврларни ёхуд мазкур ходимнинг ногиронлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан олиб ташлангунига қадар бўлган даврни ва олиб ташланганидан кейинги даврни қамраб олса, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ногиронлик белгиланган даврдаги ва ногиронлик юзага келгунига қадар ёки ногиронлик олиб ташланганидан кейинги иш даврига мутаносиб равишда ҳисобланади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 428. Ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишнинг, иш вақтидан ташқари ишларга, тунги ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Кейинги модда →
Модда 430. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимнинг иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш ҳуқуқи
Қўшни моддалар
- 425Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари
- 426Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мажбурий тиббий кўриклари
- 427I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги
- 428Ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишнинг, иш вақтидан ташқари ишларга, тунги ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 430I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимнинг иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш ҳуқуқи
- 431Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
- 432Ўриндошлик асосида ишлаш тушунчаси
- 433Ўриндошлик асосида ишлашга доир чекловлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.