Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 35-моддаси

Идоравий ёнғин назорати

Идоравий ёнғин назорати идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати, шунингдек қонунчиликда ваколат берилган мансабдор шахслар томонидан идораларга қарашли ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга ошириладиган назоратдир. Идоравий ёнғин назорати ваколатли органлар томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. (35-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Идораларга қарашли ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари ёнғин келиб чиқишига ва одамларнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бузилганлиги аниқланган тақдирда, идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати алоҳида ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш участкасининг, агрегатнинг ишини, бинодан, иншоотдан, хонадан фойдаланишни, айрим турдаги ишларни бажаришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.