ПКМ № 649, раздел 37
2-§. Ярмаркалар, бозорлар ва кўргазмаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
375. Очиқ майдонларда ёки биноларда (иншоотларда) белгиланган тартибда ташкил этилган кийим бозорларида ташкилот раҳбари қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилишини таъминлайди: а) эвакуация йўлларига олиб борувчи йўлаклар ва ўтиш жойларидаги савдо расталарнинг ўтиш қаторларининг кенглиги 2 m дан кам бўлмаслигини; б) савдо қаторларининг ҳар 30 m дан сўнг кенглиги камида 1,4 m бўлган кўндаланг йўлаклар бўлишини. 376. Ярмаркалар ва бозорларда ёнғин содир бўлганда одамларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш, биноларни ва ҳудудни тарк этиш режалари (схемаси) ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мажбуриятлари ишлаб чиқилиши лозим. Ёнғин содир бўлганда фуқароларга хабар бериш ва уларни эвакуация қилиш бўйича товушли хабар бериш мосламаларини ёқиш ва ишлатиш тартиби ҳамда хабар бериш матни ярмарка ва бозорлар раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилади. 377. Ярмарка ва бозорлар ҳудудига ёнғин-қутқарув автомобиллари кириб-чиқиши учун кенглиги 5 m дан кам бўлмаган дарвоза бўлиши керак. Агар ушбу объектлар ҳудуди бир гектардан ошиқ бўлса, ҳудуд рельефига қараб бир нечта кириш жойлари ташкил этилиши мумкин, лекин уларнинг сони камида иккита бўлиши лозим. Ярмарка ва бозорларнинг иш вақтида уларнинг ҳудудларига кириш дарвозалари ва уларга бориш йўллари доимо очиқ бўлиши лозим. 378. Ярмарка ва бозорларда савдо расталари, бинолар, иншоотлар, омборлар, ёнғинга қарши сув манбаларининг жойлашуви, уларга ёнғин-қутқарув автомобилларини олиб борувчи йўллар, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ўрнатилган жойлар, шунингдек, харидорларнинг юриш ва ўтиш йўлаклари кўрсатилган схемалар ишлаб чиқилган бўлиши керак. 379. Ярмарка ва бозорларнинг махсус ажратилган ҳудудларида ҳар бир ғуруҳда 10 тадан автомобиллар ва уларнинг тиркамалари ҳамда 20 тадан савдо палаткаларини ўрнатишга рухсат берилади. Бунда уларнинг умумий майдони 160 m2 дан ошмаслиги керак. 380. Транспорт воситалари кўргазмалари ўтказиладиган биноларда (иншоотларда) ва очиқ майдонларда қуйидагиларга йўл қўйилмайди: а) транспорт воситаларини жойлаштириш тартибини бузиш; б) транспорт воситалари орасидаги масофани, шунингдек, улардан биноларгача (иншоотларгача) белгиланган масофани қисқартириш; в) чиқиш дарвозаларини тўсиб қуйиш; г) биноларда транспорт воситаларига ёнилғи ва мойларни қуйиш ҳамда уларни тўкиб олиш; д) транспорт воситаларини ёнилғи бакларининг қопқоқларини (оғзини) очиқ ҳолда сақлаш; е) бинода (иншоотда) бўлган транспорт воситаларининг аккумуляторларини уларнинг ўзида (ечиб олмасдан) зарядлаш; ё) транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 36. 27-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
Следующий раздел →
Раздел 38. 3-§. Ўқ-дорилар ва пиротехника буюмларини сотиш ва сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Соседние разделы
- 3324-боб. Нефть қувурлари ва резервуарларини таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 34VI бўлим. Объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари — 25-боб. Одамлар куну тун бўладиган объектларга ва турар жойларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3526-боб. Соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйларига (базаларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3627-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 383-§. Ўқ-дорилар ва пиротехника буюмларини сотиш ва сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3928-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 4029-боб. Маъмурий бинолар, илмий ва таълим объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 4130-боб. Маданий-маърифий, томоша ва спорт объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.