ПКМ № 649, раздел 35
26-боб. Соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйларига (базаларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
335. Соғломлаштириш муассасаси ва дам олиш уйи (базаси), шунингдек, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳи раҳбари мавсум бошланишидан олдин маҳаллий Давлат ёнғин назорати органлари вакилининг иштирокида муассасанинг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганиб чиқиши ҳамда аниқланган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриши шарт. 336. Соғломлаштириш муассасаси, дам олиш уйи (базаси) ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳи раҳбари объект ҳудудидаги барча бинолар, одамлар яшаш жойлари (яшаш уйлари, палаткалар ва бошқалар), хўжалик бинолари (овқат тайёрлаш, кўчма электр станциялар ва бошқалар) маъмурий ва маиший хизматлар, савдо шохобчалари, ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари, гулханлар ёқиш жойлари, автотураргоҳлар ва бошқа бинолар кўрсатилган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ва объектларнинг умумий чизмаси ишлаб чиқилишини таъминлашга мажбур. Ишлаб чиқилган чизмалар объект ҳудудига кириш дарвозаси олдига (агар бир нечта кириш дарвозаси мавжуд бўлса ҳар бирига) кўринарли жойга ўрнатилиши шарт. 337. Ёнғин содир бўлганда болаларни ва мол-мулкни қутқариш режалари оромгоҳлар ва соғломлаштириш муассасаларининг барча хизмат кўрсатувчи ишчи-хизматчилари билан болаларни қабул қилишдан олдин ва ҳар бир сменадан сўнг амалий тарзда ўрганилиши керак. 338. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларининг ҳудудига ёнғин ўчириш автомобиллари кириб-чиқиши учун 2 тадан кам бўлмаган дарвозалар бўлиши керак. 339. Соғломлаштириш муассасалари ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудидаги йўллар ва йўлаклар ёнғинга қарши мақсадда айланма шаклда бўлиши керак. 340. Қишлоқ жойлардаги энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмасигача 3000 m дан ортиқ масофада жойлашган дам олиш уйлари (базалари) ва бошқа соғломлаштириш муассасалари ёнғин ўчириш мотопомпаси ёки ёнғин ўчиришга мослаштирилган (қайта жиҳозланган) техника ва анжомлар билан таъминланиши керак. 341. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида ёнғин ўчириш мотопомпаси ҳамда бошқа ёнғин ўчириш жиҳозлари ва техникаларини сақлаш учун 20 — 30 m2 майдонга эга бўлган алоҳида бино қурилган бўлиши лозим. 342. Соғломлаштириш муассасалари ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида баландлиги 10 m гача бўлган бинолар ташқи ёнғинга қарши тиркагич нарвонлар билан таъминланиши керак. Тиркагич нарвонлар махсус ажратилган жойларда сақланиши лозим. 343. Соғломлаштириш муассасалари ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудидаги баландлиги 10 m дан юқори бўлган биноларга темирдан ишланган ташқи ёнғинга қарши нарвонлар ўрнатилиши лозим. Ушбу нарвонлар ер устидан 1,5 — 1,8 m баландликдан бошланиши керак. 344. Қийин ёнувчи ва ёнувчи бостирмали ётоқхоналарниг остки қисмида омборхоналар ва бошқа моддий бойликларни сақлаш учун ёрдамчи хоналар ташкил этиш тақиқланади. 345. Болаларни жойлаштириш учун мўлжалланган палаткаларга ҳар йили оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилиши лозим. 346. Гуруҳлар жойлаштирилган павильонлар хоналари ўртасида оловга бардошлик чегараси 0,75 соатдан (45 min дан) кам бўлмаган ёнмайдиган деворлар ва оловга бардошлик чегараси 0,6 соатдан (36 min дан) кам бўлмаган эшиклар ўрнатилган бўлиши керак. Ётоқхоналар, ошхона ва оммавий маданий тадбирларни ўтказиш хоналари оловга бардошли деворлар билан ажратилиши лозим. 347. Болалар ёзги дам олиш оромгоҳларининг кўп қаватли биноларида кичик ёшдаги болаларни биринчи қаватларда жойлаштириш лозим. 348. Хоналардаги стол, стул ва каравотлар чиқиш йўлакларини тўсиб қўймаслигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак. 349. Болалар учун гулханларни ёқиш фақат махсус тайёрланган ва бинолардан 100 m узоқликда жойлашган майдонларда рухсат этилади. Шамолли об-ҳаво шароитида гулхан ёқиш тақиқланади. 350. Байрам тугагандан сўнг гулханни сув билан ўчириш ва шундан сўнг тупроқ билан кўмиб ташлаш керак. 351. Электр ёритиш тармоқлари бўлмаган бостирма, омбор, чордоқ, ертўла ва бошқа жойларга кирганда қўл электр фонаридан фойдаланиш лозим, бундай вазиятларда гугурт, шам ва бошқа очиқ олов манбаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. 352. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларида мавжуд оловга бардошлилиги IV ва V-даражали бўлган ётоқхона, ошхоналар ва клублар бинолари яшиндан ҳимоя қилувчи мосламалар билан жиҳозланиши керак. 353. Барча ётоқхоналар, заллар, фойе, вестибюль, йўлаклар, зинапоялар, ошхоналар марказлаштирилган ҳолда ёнғин ҳақида хабар бериш мосламаси билан таъминланиши лозим. Агар ёнғин ҳақида хабар бериш мақсадида радиоэшиттириш тармоғидан фойдаланиладиган бўлса, куну тун ишлайдиган репродукторлар (радио карнайлар) ўрнатилиши керак. 354. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида ёнғин-қутқарув бўлинмалари билан телефон алоқаси ўрнатилиган бўлиши лозим. Истисно тариқасида ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқа воситаси мавжуд бўлган диспетчерлик хизмати билан куну тун рация орқали алоқа ўрнатишга рухсат этилади. Соғломлаштириш муассасалари ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келганда хавфни билдирувчи сигнал берувчи мосламалар ўрнатилган бўлиш керак. 355. Ўрмон массивларида ёки бевосита уларнинг яқинида жойлашган соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйлари (базалари), шунингдек, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида ёнғин тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим (ўрмон массивлари томонидан периметри бўйлаб кенглиги 3 m дан кам бўлмаган маданлаштирилган ҳимоя йўли бўлиши керак). 356. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудларида мушакбозлик қилиш ва пиротехника буюмларидан фойдаланиш белиланган тартибда амалга оширилиши лозим. 357. Соғломлаштириш муассасалари, дам олиш уйлари (базалари) ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳудудида шахсий автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини ташкил этиш тақиқланади. Ушбу объектларга тегишли бўлган хўжалик ишларида фойдаланиладиган автотранспорт воситалари маиший-хизмат ҳудудларидаги гаражларда сақланиши керак.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 34. VI бўлим. Объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари — 25-боб. Одамлар куну тун бўладиган объектларга ва турар жойларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Следующий раздел →
Раздел 36. 27-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
Соседние разделы
- 313-§. Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3223-боб. Бўяш ишларига қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3324-боб. Нефть қувурлари ва резервуарларини таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 34VI бўлим. Объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари — 25-боб. Одамлар куну тун бўладиган объектларга ва турар жойларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3627-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 372-§. Ярмаркалар, бозорлар ва кўргазмаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 383-§. Ўқ-дорилар ва пиротехника буюмларини сотиш ва сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3928-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.