ПКМ № 649, раздел 40

29-боб. Маъмурий бинолар, илмий ва таълим объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.

Рассчитать стоимость

395. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган модда ва материалларни қўллаш билан боғлиқ тажриба (синов) қурилмаларида ишларни бажаришга фақат объект раҳбарининг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан ушбу қурилма фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг рухсат берилади. 396. Тажриба ишлари раҳбари (масъул ижрочи) тадқиқотлар олиб боришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриши керак. 397. Лаборатория ва бошқа хоналарда бир смена эҳтиёжидан ортиқ бўлмаган миқдорда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш мумкин. Суюқликларни хонага олиб келиш ёпиқ, хавфсиз идишда амалга оширилиши лозим. 398. Ҳаво тортиш шкафида бажарилаётган ишларга дахлдор (тааллуқли) бўлмаган материаллар ва ускуналар мавжуд бўлса, шунингдек, шамоллатиш тизими ўчирилганда ва унинг носозлигида ушбу шкафда ишлаш тақиқланади. Столдан суюқликлар оқиб кетмаслигини таъминловчи қирралар (бортиклар) соз ҳолда бўлиши керак. 399. Ишлатиб бўлинган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар иш вақти тугагандан сўнг махсус беркитиладиган идишга йиғилиши ҳамда утилизация қилиш учун лаборатория хонасидан олиб чиқилиши лозим. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни канализацияга тўкиш тақиқланади. 400. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар солиб ишлатилган идишлар тажриба тугаганидан сўнг ёнғин хавфи бўлмаган эритмалар билан ювилиши керак. 401. Мактаб бинолари ўқув мавсуми бошланишидан олдин махсус тайинланган комиссия томонидан қабул қилиниши ва ушбу комиссия таркибига давлат ёнғин назорати органининг мансабдор шахси киритилиши керак. 402. Ўқув ва хизмат хоналарида фақат ўқитиш жараёнига тааллуқли бўлган мебель, ускуна, андаза, асбоблар, буюмлар, қўлланмалар ва бошқа кўргазмали ўқув қуролларини сақлаш керак. 403. Синф ва ўқув хоналаридаги парталарнинг (столларнинг) сони, лойиҳалаш меъёрларида белгиланган сонидан ошмаслиги керак. 404. Ўқувчи ва талабалар билан илмий тадқиқотлар ўтказишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан турмушда фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан машғулотлар (суҳбатлар) ўтказилиши лозим. 405. Машғулотлар тугагандан сўнг ўқув хоналари, устахона ва лабораториялардан барча ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материалларни махсус жиҳозланган омборхоналарга олиб чиқиб жойлаштириш керак. Ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материалларни махсус жиҳозланган омборхоналарда сақлаш, ушбу модда ва материалларнинг физик-кимёвий, портлаш ва ёниш хусусиятларига мувофиқ уларнинг бирхиллиги (ўхшашлиги) нуқтаи назаридан келиб чиққан холда амалга оширилади. 406. Архив сақловхоналари металл шкафлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Ёниш хусусиятини пасайтирувчи бирикма билан ишлов берилган ёғоч шкафлардан фойдаланишга рухсат этилади. Ишлов берилган сана ва унинг амал қилиш муддатини кўрсатган ҳолда ушбу ишни бажарган ташкилотнинг тегишли далолатномаси рамийлаштирилиши керак. Архив ҳужжатларини сақловхонанинг полида сақлашга йўл қўйилмайди. 407. Ҳужжатларни сақлаш учун стеллаж, шкафлар ва бошқа жиҳозларни бинонинг ташқи деворларига яқин масофада ҳамда иситиш асбоблари, электр ёриткичлар ва бошқа электр иситиш мосламаларидан 0,5 m дан яқин масофада жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Об утверждении правил пожарной безопасности

Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020

Открыть документ целиком

Соседние разделы

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.