ПКМ № 649, раздел 22
16-боб. Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар — 1-§. Сувли ва кўпикли автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
173. Қурилмалардан фойдалинишда қуйидагилар тақиқланади: а) очилган, носоз пуркагичлар ўрнига тиқин ва беркитувчиларни ўрнатиш; б) бошқа ускуналарни илиш ёки маҳкамлаш учун қувурлардан ва пуркагичлардан фойдаланиш; в) ишлаб чиқариш ускуналари ва санитария жиҳозларини қурилма қувурларига улаш; г) қурилмани автоматик режимдан қўл режимига ўтказиш; д) қувурларга беркитиш арматуралари ва фланецли уланишларни ўрнатиш; е) қувур тармоқлари маҳкамлагичларини бўшатиш ва букилишларини ўзгартириш. 174. Ёнғин ўчириш қурилмалари сиғимлари ва баллонлардаги ёнғин ўчириш воситасининг оғирлиги ёки босими ҳисобдаги кўрсаткичлардан 10 фоиз ва ундан кўпга камайган бўлса, уларни тўлдириш ёки алмаштириш талаб этилади. 175. Қурилмаларнинг спринклерли (дренчерли) сув пуркагичларига механик шикаст етказиш хавфи бор жойлар иссиқлик ва сувни сепиш майдонига таъсир кўрсатмайдиган ҳамда уни ўзгартирмайдиган ишончли тўсиқ билан ҳимояланиши керак. Очилиб кетган ёки носоз пуркагичларнинг ўрнини тиқин (пробка) ёки заглушкалар билан беркитиш тақиқланади. 176. Ёнғин ўчириш станцияси ёнғин вақтида қурилмани бошқариш йўриқномаси ва тизимнинг бир-бирига уланиш чизмаси билан таъминланган бўлиши керак. Ҳар бир бошқариш нуқтаси олдида ҳимоядаги хоналар, улардаги сув пуркагичларнинг сони ва русуми ёзилган кўрсаткич билан таъминланиши керак. Жўмрак ва задвижкаларга уланиш чизмасига мувофиқ тартиб рақамлари қўйилиши лозим. 177. Бошқарув блоки хонаси доимий равишда ёпиқ бўлиши керак. Хоналарнинг калитлари хизмат кўрсатувчи ходим (агар мавжуд бўлса) ва тезкор ходимларда сақланиши керак. 178. Сув, паст ва ўрта каррали кўпик билан ёнғин ўчириш мосламалари билан ҳимояланган хоналарда изоляцияланмаган очиқ электр токини ўтказувчи қисмлари бўлган ускуналарнинг автоматик равишда ўчириш мосламалари ишга яроқли бўлиши ва ҳар ҳафта назорат қилиниши керак. 179. Кўпик ҳосил қилувчи модда ва унинг эритмасини сақлаш ишлаб чиқарувчининг кўпик ҳосил қилувчи модданинг музлашини истисно этадиган ҳарорат ва намлик шароитларига риоя этиш бўйича тавсияларига мувофиқ амалга оширилади. Кўпик ҳосил қилувчи модданинг сифати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддатда назорат қилиниши керак.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 21. 15-боб. Ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғиндан хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар
Следующий раздел →
Раздел 23. 2-§. Газ ва аэрозолли ёнғин ўчириш қурилмаларга қўйиладиган талаблар
Соседние разделы
- 1812-боб. Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 1913-боб. Бошқа турдаги муҳандислик асбоб-ускуналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 20IV бўлим. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар — 14-боб. Ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни ўчириш техник воситаларини сақлаш
- 2115-боб. Ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғиндан хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар
- 232-§. Газ ва аэрозолли ёнғин ўчириш қурилмаларга қўйиладиган талаблар
- 2417-боб. Ёнғинга қарши сув таъминоти
- 2518-боб. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари
- 26V бўлим. Юқори даражада ёнғин хавфи мавжуд ишларни амалга оширишни ташкил этиш — 19-боб. Оловли ишларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.