ПКМ № 649, раздел 18

12-боб. Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.

Рассчитать стоимость

136. Ҳаво ўтказгичларидаги оловни тўхтатувчи қурилмалар (заслонка, шибер, клапан ва бошқалар), автоматик ёнғин ўчириш ёки ёнғин сигнализацияси қурилмаларини шамоллатиш тизими билан блокировка қилиш мосламалари, ёнғин вақтида шамоллатиш тизимини автоматик равишда ўчириш мосламалари доимо соз бўлиши ва белгиланган вақтда текшириб турилиши керак. 137. Шамоллатиш ва совитиш тизимларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади: а) шамоллатиш тизими камераларининг эшикларини очиқ ҳолда қолдириш; б) ҳаво тортиш каналларини, туйнук ва панжараларни беркитиш; в) ҳаво ўтказгичларга газ иситиш асбобларини улаш; г) ҳаво ўтказгичларда йиғилиб қолган ёғ қатламлари, чанг ва бошқа ёнувчи моддаларнинг қолдиқларини ёқиш; д) оловни тўхтатувчи қурилмаларни ўчириш ва олиб ташлаш; е) ҳаво қувурлари ва уларнинг уланишлари яхлитлигини бузиш. 138. Шамоллатиш камералари, циклон, фильтрлар, ҳаво ўтказгичлар объект раҳбари томонидан белгиланган муддатларда ёнувчи чанг ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиши керак. Портлаш ва ёнғин хавфи бўлган хоналарнинг шамоллатиш тизимларини хавфсиз усул билан тозалаш тартиби объект раҳбари томонидан ишлаб чиқилган бўлиши керак. 139. Ёниш ва портлаш хавфи мавжуд хоналардаги технологик ускуналарни гидрофильтри, қуруқ фильтри, чанг ушлагич ва бошқа шамоллатиш (аспирация) қурилмалари носоз ёки ўчирилган бўлса ишлатишга йўл қўйилмайди. 140. Ёнувчи чанг, тола ва бошқа чиқиндиларни чиқариб ташловчи вентиляторга бегона жисмлар тушишининг олдини олиш мақсадида уларнинг олдига тош ушлагич, темир парчаларини ушлаб қолиш учун эса магнитли ушлагичлар ўрнатилиши лозим. 141. Маҳаллий ҳаво сўриш тизимлари ва пневматранспорт қувурларида уларни вақти билан кўздан кечириш, тозалаш ва ёнғин содир бўлганда уни ўчириш учун махсус туйнуклар бўлиши лозим. Назорат қилиш туйнуклари бир-биридан 15 m узоқ бўлмаган масофада жойлашиши керак, бундан ташқари тростниклар, бурилишлар, девор ва тўсиқлар оралиғидан ўтувчи жойларга ҳам ўрнатилиши керак. 142. Чангдан тозаловчи машина ва агрегатлардаги ҳаво тозалаш фильтрлари алоҳида хоналарда ўрнатилиши лозим. 143. Рециркуляцияда, ускунадан чиқариладиган чангланган ҳаво фильтрлар орқали икки босқичли тозалашдан ўтказилиши лозим.

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Об утверждении правил пожарной безопасности

Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020

Открыть документ целиком

Соседние разделы

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.