ПКМ № 649, раздел 16
2-§. Печ ёрдамида иситишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
123. Одамлар оммавий бўладиган объектларда, шунингдек, сутка давомида болалар бўладиган муассасаларнинг ётоқхоналарида иситиш печларини ўрнатиш тақиқланади. 124. Суюқ ва қаттиқ ёқилғида ишлайдиган дудбурон ва печларни, иситиш мавсуми бошланишидан олдин ҳамда иситиш мавсуми давомида қурумдан тозалаш лозим, ушбу ишлар камида: а) иситиш печлари уч ойда бир марта; б) доимий (узлуксиз) ишлатиладиган печ ва ўчоқлар икки ойда бир марта; в) ошхона плиталари ва бошқа узлуксиз (узоқ муддат) ёқиладиган печлар ойига бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг талабларига мувофиқ истеъмолчиларнинг ички газ тармоқларини, газдан фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни техник текшириш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилади. 125. Иситиш печларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади: а) ёқилган печларни назоратсиз қолдириш ҳамда уларни назорат қилишни ёш болаларга топшириш; б) печлар атрофида ва уларнинг эшиклари (туйнуклари) олдидаги тунука қопламасида ёқилғи ва бошқа ёнувчи моддалар ва материалларни жойлаштириш; в) печ ва тандирларни ёқиш учун енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан (бензин, керосин, дизель ёнилғиси ва бошқалар) фойдаланиш; г) ушбу турдаги ёқилғиларга мўлжалланмаган печларни кўмир, кокс ва газ ёқилғилари билан ёқиш; д) хоналарда мажлис ёки бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши даврида печларни ёқиш; е) вентиляция (шамоллатиш) ва газ каналларидан дудбурон сифатида фойдаланиш; ж) печларни ҳаддан зиёд қиздириб юбориш; з) печлар ва бошқа иситиш мосламаларини ёнувчан конструкциялардан ёнғинга қарши бўлинмасиз (ажратмасиз), ёнмайдиган материалдан тайёрланган ўлчами 0,5×0,7 m дан кам бўлмаган ўчоқнинг олдига қўйиладиган панелларсиз (ёғочдан тайёрланган ва бошқа ёнувчан материаллардан тайёрлаган полларда), шунингдек, бўлинма (ажратма) ва ўчоқ олди панелларида куйишлар ва шикастланишлар (ёриқлар) бўлганда ишлатиш; и) печларни ёқиш учун узунлиги ўчоқ катталигидан каттароқ ўтиндан фойдаланиш; к) печларни эшиги очилган ҳолда ёқиш. 126. Биноларда ва иншоотларда (яшаш уйларидан ташқари) печларни ёқиш, иш вақти тугашидан икки соат олдин, шифохона ва бошқа одамлар куну тун бўладиган объектларда эса уйқуга кетишдан икки соат олдин тўхтатилиши лозим. Болалар кундуз куни бўладиган хоналардаги печларни ёқиш ишлари камида болалар келишидан бир соат олдин тугатилиши лозим. Ёқилғи сифатида газдан фойдаланиладиган объектларда печларни ёқиш ҳар тўрт соатда бир маротаба бир соатдан кам бўлмаган танаффус билан амалга оширилиши лозим. 127. Ўтхонадан сидириб олинадиган кул ва кулга айланмаган қолдиқлар (шлаклар) устига сув қуйиб, уларни махсус ажратилган хавфсиз жойларга олиб чиқиб ташлаш керак. 128. Стандартлар ва техник шартларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган металл печларни ўрнатиш мумкин эмас. Турар жой бинолари ва ташкилотларда, махсус корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган металлдан ясалган вақтинчалик ва бошқа печларни ўрнатишда ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи корхонасининг кўрсатмалари (йўриқномаси) ҳамда иситиш тизимларига қўйиладиган лойиҳалаш талаблари бажарилиши лозим. 129. Печлардан моддий бойликларгача, савдо расталари, пештахта, шкафлар ва бошқа анжомларгача бўлган масофа 0,7 m дан, ўтхона оғзидан эса 1,25 m дан кам бўлмаслиги лозим. 130. Чордоқлардаги барча дудбуронлар ва тутун каналлари ўтган барча деворларнинг юзалари ёриқларсиз, соз ҳолатда ва оқланган бўлиши лозим. 131. Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган қозонхоналарнинг дудбуронлари учқун сўндиргич билан жиҳозланиши керак. 132. 3 соатдан кўп ёқиладиган, шу жумладан, газ билан иситиладиган печлар (ошхона, кир ювиш хоналари ва бошқалар) 51 sm кенгликдаги ва 3 соатдан кам ёқиладиганлар эса 38 sm кенгликдаги ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши керак.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 15. 11-боб. Иситишда ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
Следующий раздел →
Раздел 17. 3-§. Инфрақизил нурли горелкалар билан иситишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Соседние разделы
- 123-§. Темир йўл цистерналари ва қуйиш-тўкиш эстакадаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 134-§. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларнинг резервуар паркларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 14III бўлим. Мухандислик асбоб-ускуналаридан фойдаланишда умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари — 10-боб. Электр ускуналари ва яшиндан ҳимоя
- 1511-боб. Иситишда ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 173-§. Инфрақизил нурли горелкалар билан иситишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 1812-боб. Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 1913-боб. Бошқа турдаги муҳандислик асбоб-ускуналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 20IV бўлим. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар — 14-боб. Ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни ўчириш техник воситаларини сақлаш
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.