БАЛИҚЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МАХСУС КИЙИМ, МАХСУС ПОЙАБЗАЛ ВА ЯККА ТАРТИБДА ҲИМОЯЛАНИШНИНГ БОШҚА ВОСИТАЛАРИНИ БЕПУЛ БЕРИШНИНГ НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман: 1. Балиқчилик корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Вазир А. ХАИТОВ Тошкент ш., 2011 йил 8 февраль, 6-Б-сон