Об утверждении Типовых норм бесплатной выдачи специальной одежды, специальной обуви и других средств индивидуальной защиты для работников бытового обслуживания

Приказ, рег. МЮ № 2226 от 10.05.2011

Типовые нормы бесплатной выдачи специальной одежды, специальной обуви и других средств индивидуальной защиты: бытовое обслуживание. Перечень профессий, виды СИЗ и сроки носки.

Примечание: Официальный текст этого акта опубликован на узбекском языке — на lex.uz русской редакции нет. Ниже приведён оригинал. Данный текст представлен в информационных целях. Для получения официальной версии обратитесь к первоисточнику на lex.uz.

Разделы документа

МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ХОДИМЛАРИ УЧУН МАХСУС КИЙИМ, МАХСУС ПОЙАБЗАЛ ВА ЯККА ТАРТИБДА ҲИМОЯЛАНИШНИНГ БОШҚА ВОСИТАЛАРИНИ БЕПУЛ БЕРИШНИНГ НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман: 1. Маиший хизмат кўрсатиш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Вазир А. ХАИТОВ Тошкент ш., 2011 йил 25 апрель, 21-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 25 апрелдаги 21-Б-сон буйруғига ИЛОВА. Маиший хизмат кўрсатиш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИ

Т/рКасб ва лавозим номлариМахсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларининг номлариФойдаланиш муддати (ойлар ҳисобида)

I. Кимёвий тозалаш ва бўяш корхоналари

1.Эритмаларни ёғсизлантириш билан банд бўлган ёғсизлантириш аппаратчисиИп газлама комбинезон12
Чарм пойабзал12
Брезент қўлқоп3
2.ДазмолловчиИп газлама халат12
3.БутловчиИп газлама халат12

Тайёр буюртмаларни қадоқлашда

Ип газлама фартук12
4.Назоратчи, буюртмаларни қабул қилувчи, бош кийимлар моделисти, тўқиш, тўрлаб ямаш ва маҳкамлаш ишлари билан шуғулланувчи гиламлар реставраториИп газлама халат12
5.БўёқчиИп газлама халат12
Резина кўкракпешли фартук9
Резина этик9
Резина қўлқоп3
6.Пресслаш ва буғлаш ускуналарида ишловчи парловчи-прессловчи, белги қўйиш,чок тушириш қўл ишлари билан банд тикувчиРезина кўкракпешли фартук12
7.Доғни кетказувчиИп газлама халат12
Резина фартук6
Резина қўлқоп6

Совун-содали эритма билан ишларни бажаришда қўшимча равишда:

Резина этик12
8.Юкларни қабул қилиш, топшириш, юклаш, тушириш ва кузатиш ишларини бажарувчи транспортировкачиИп газлама халат6

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка24
9.Гиламларни эритмалар билан тозаловчиСув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама кўкракпешли фартук12
Резина этик12

II. Кийимни якка тартибда тикиш ва таъмирлаш корхоналари

10.ДазмолловчиИп газлама халат12
11.Бутловчи, кийим моделисти, бадиий ва оддий газлама тўрловчиИп газлама халат12
12.Хом ашё ва ярим фабрикатларни назорат қилувчи (мўйначилик саноати)Резина кўкракпешли фартук6
Резина қўлқоп3
13.Мўйна ва қўй терисини бўёвчиИп газлама халат12
Резина кўкракпешли фартук6
Резина этик12
Резина қўлқоп2
14.Кийимларни тузатиш бўйича тикувчиИп газлама кўкракпешли фартук12
15.Бурмаловчи-гофрировкачиСув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама халат12
Комбинацияланган қўлқоп3
16.Мўйна терилари ва буюмлар бичимини тузатувчиИп газлама кўкракпешли фартук12
17.Тери қабул қилувчи-топширувчиРезина кўкракпешли фартук6
18.Қуруқ жойларни (чўнтак, чок) тозаловчи ишчиИп газлама халат12
19МўйнадўзИп газлама кўкракпешли фартук12
20.Вентиляция қурилмаларини тозаловчи, ускуналарни тозаловчиИп газлама комбинезон12
21Тери буюмларини тикувчиИп газлама кўкракпешли фартук12
22.Тери буюмларини тикувчи, тикувчи-мотористкаИп газлама кўкракпешли фартук12
23.Ательеда қабул қилувчиИп газлама фартук12

III. Маиший техника ва радиотелевизион аппаратураларини таъмирлашда

24.Қоровул (вахтёр)Очиқ-пулли автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини сақлаш жойларида ишлашда:
Ип газлама халат12
Сув ўтказмайдиган плаш (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
25.Маиший кесувчи асбобларни чархловчиИп газлама кўкракпешли фартук12
Комбинацияланган қўлқоп3
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
26.Маиший машина ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш ва таъмирлаш ишларини бажарувчи, буюртмаларни қабул қилувчиИп газлама фартук12
27.Радиотелевизионаппаратураларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича механикИп газлама фартук12
Диэлектрик қўлқоп (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Ҳимоя қилувчи ниқоб (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
28.Ташқаридаги ишларни бажарувчи қабул қилувчи телевизион антенна радиомонтёриҚалпоқчали сув ўтказмайдиган плаш (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Чарм ботинка12
Комбинацияланган қўлқоп3
Диэлектрик калиш (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Диэлектрик қўлқоп (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча

Қишлоқларда, шаҳар ташқарисида ва шаҳарчаларда ишлашда қўшимча равишда:

Чарм ботинка ўрнига кирза этик12

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
29.Пуфлаб чалинадиган асбобларни таъмирловчи — реставраторИп газлама кўкракпешли фартук12
Комбинацияланган қўлқоп6
30.Клавишли асбобларни таъмирловчи — реставратор, камонча билан чалинадиган ва чертиб чалинадиган асбобларни таъмирловчи — реставратор, тилчали асбобларни таъмирловчи — реставраторИп газлама кўкракпешли фартук6
31.Чилангар-таъмирловчиСейф, темир шкаф, тарозиларни тузатувчи:
Ип газлама комбинезон12

Қишда автомобиль тарозиларини таъмирлашда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36

Уй-рўзғор буюмлари (аравача, тикув машинаси)ни таъмирлаш ишларини бажаришда:

Ип газлама кўкракпешли фартук6

Маиший электр жиҳозларни (музлаткич, чангюткич, электр устара, электр плита) таъмирлашда:

Ип газлама комбинезон12
Диэлектрик гиламча (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
32.Назорат-ўлчов асбоби ва автоматика бўйича чилангар, фотоаппарат, электрон ҳисоблагич, электрон тарози ва бошқа асбобларни созловчиИп газлама халат12
33.Автомобиль, мотоцикл, мопедларни таъмирловчи ва техник хизмат кўрсатувчи автомобиль таъмири бўйича чилангарИп газлама ярим комбинезон12
Диэлектрик қўлқоп (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Резина этик12
34.Автомобиль, мотоцикл карбюраторини созловчи ва таъмирловчи ёқилғи аппаратура бўйича чилангарИп газлама ярим комбинезон12
Комбинацияли қўлқоп3
35.СоатсозИп газлама халат12
36.Электр жиҳозларни таъмирлаш бўйича электр монтёр, электр жиҳозларга хизмат кўрсатиш бўйича электр монтёрИп газлама ярим комбинезон12
Диэлектрик қўлқоп (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча

IV. Якка тартибда пойабзал тикиш ва таъмирлаш корхоналари

37.Чарм материалларни кесувчиИп газлама кўкракпешли фартук12
38.Пойабзал уст қисмини тайёрловчиИп газлама кўкракпешли фартук12
39.Пойабзал чўзувчиИп газлама кўкракпешли фартук12
40.Деталларни елимловчиИп газлама кўкракпешли фартук12
41.Елим ва эритгичлар билан ишловчи детал ва буюмларни мойловчиИп газлама кўкракпешли фартук12
Резина қўлқоп3
42.ТўшовчиИп газлама кўкракпешли фартук12
43.Якка тартибда пойабзал тикиш бўйича пойабзалдўзИп газлама костюм12
Ип газлама кўкракпешли фартук12
44.Пойабзал таъмирлаш бўйича пойабзалдўз, буюртма қабул қилувчиҚалин матодан тикилган ип газлама кўкракпешли фартук6
45.Буюмларни пардозловчиИп газлама кўкракпешли фартук12
46.ТузатувчиИп газлама фартук12
47.Пойабзал паст қисмини прессловчи — вулканизаторчиИп газлама фартук12
Комбинацияланган қўлқоп3
48.Пойабзал паст қисмини бириктирувчиИп газлама кўкракпешли фартук12
49.БичувчиИп газлама кўкракпешли фартук12
50.Пойабзал қолипини таъмирловчиИп газлама фартук12
51.Пойабзални қолипдан олувчиИп газлама кўкракпешли фартук12
52.Пойабзал фрезерловчиИп газлама халат12
53.Пойабзал ва қолип тозаловчиИп газлама фартук12
54.Дағал терига ишлов берувчиИп газлама халат12
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
55.СиллиқловчиИп газлама халат12
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча

V. Фото ва кино студиялар

56.Асл нусхаларни контурловчиИп газлама кўкракпешли фартук6
57.Нусхаларни ҳошияловчиИп газлама кўкракпешли фартук12
Ип газлама енглик6
58.Буюртма қабул қилувчи, фотографИп газлама халат12
59.РетушерИп газлама халат12
Ип газлама енглик6

Фақат позитив бўяшда:

Ип газлама кўкракпешли фартук6
60.ФотолаборантРезина фартук12
Резина қўл��оп (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча

Фотонусхаларга ишлов беришда:

Резина кўкракпешли фартук6

Фотонусхаларни ювишда:

Резина кўкракпешли фартук6
Резина қўлқоп (навбатчи)6

Фотонусхаларни саралашда:

Ип газлама халат12

Фиксаж ишларида:

Ип газлама халат12
Резина фартук6
Резина қўлқоп6

VI. Ноишлаб чиқариш хизмат турлари

61.ЮкчиИп газлама комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
62.Ўтин ёрувчиИп газлама комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
63.ЭнагаИп газлама халат12
Тиббиёт ниқоби2
64.ПаркетчиИп газлама ярим комбинезон12
65.Уй тозаловчи ишчиИп газлама ярим комбинезон12
Резина қўлқоп2
66.Томни қордан тозаловчи ишчиИссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
Резина (ёки кирза) этик12
67.Ёғоч пўсти ва титилган пўстлоғини тайёрлаш, қуритиш, тутам қилиб боғлаш, тахлаш, саралаш, қабул қилиш ишларини бажарувчи ишчиИп газлама кўкракпешли фартук6
Комбинацияланган қўлқоп2
68.Шишани артиб тозаловчиИп газлама ярим комбинезон12
Комбинацияланган қўлқоп3
69.Буюмларни гаровхонада сақлаш учун қабул қилувчи омборчи, товаршуносИп газлама халат12

VII. Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатишда

70.ЧўпонСув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама плаш12
Резина этик12
Комбинацияланган қўлқоп3
71.Тола тайёрловчи ишчиИп газлама фартук6
Комбинацияланган қўлқоп2
72.Қоғоз халта, супурги тўқиш бўйича ишчиИп газлама фартук6
73.Сават тўқиш учун новда тайёрловчи ишчиИп газлама фартук6
Комбинацияланган қўлқоп3
74.Сават тўқиш ишларини бажарувчи ишчиИп газлама фартук12

VIII. Мебель таъмирлашда

75.ЖилоловчиИп газлама фартук6
Резина қўлқоп12
76.Мебель обойчисиИп газлама кўкракпешли фартук12
РеспираторЯроқсиз бўлгунча

Матрас, ўриндиқ ва бошқа енгил мебель тайёрлаш ишларини бажаришда:

Ип газлама ярим комбинезон9
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
77.Мебель тўқувчиИп газлама фартук6
78.Эшма материалларини тайёрловчиИп газлама кўкракпешли фартук12
РеспираторЯроқсиз бўлгунча
79.Карниз ишлаб чиқаришда банд ишчиларИп газлама фартук6
80.Қиринди тайёрлайдиган дастгоҳ ишчисиИп газлама фартук6
Комбинацияланган қўлқоп2

IX. Садаф тугмаларга ишлов беришда

81.Ранда чархчиси, пармаловчиИп газлама енглик6
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча
82.НазоратчиИп газлама фартук6
83.Чиғаноқ ювувчиИп газлама кўкракпешли фартук6
Резина этик12
Комбинацияланган қўлқоп3
84.Ишлов берувчиИп газлама фартук6
РеспираторЯроқсиз бўлгунча
85.ОқловчиИп газлама кўкракпешли фартук6
Комбинацияланган қўлқоп3
86.Чиғаноқ сараловчиКўкракпешли ип газлама фартук6
Комбинацияланган қўлқоп3
87.ФрезерловчиИп газлама кўкракпешли фартук6
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча

X. Ҳайкалтарошлик

88.ТоштарошБрезент фартук12
Комбинацияланган қўлқоп2
Чарм ботинка12
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча

Ташқарида бажариладиган ишларда қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
89.Тош кесувчиРезина кўкракпешли фартук12
90.ЦементаторБрезент куртка12
Резина этик12
Комбинацияланган қўлқоп3
Чарм ботинка12
91.Тош силлиқловчи-сайқалловчиРезина кўкракпешли фартук12
Резина этик12
Комбинацияланган қўлқоп3
Резина қўлқопЯроқсиз бўлгунча

XI. Умумий касблар

92.Газпайвандчи, газ ёрдамида кесувчиЁнғиндан сақловчи модда шимдирилган ип газлама комбинезон12
Чарм ботинка12
Брезент қўлқоп2
Ҳимояловчи кўзойнакЯроқсиз бўлгунча

Ташқарида бажариладиган ишларда қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
93.Таъмирловчи-чилангарИп газлама комбинезон12
Чарм ботинка12
Комбинацияланган қўлқоп3
94.Сантехник чилангарСув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама костюм12
Комбинацияланган қўлқоп3
95.Юкчи ва ёрдамчи ишчиБрезент куртка12
Брезент тиззали ип газлама шим12
Брезент қўлқоп2
96.Ҳовли супурувчиИп газлама костюм12
Ип газлама кўкракпешли фартук12
Комбинацияланган қўлқоп2

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Резина этик24
97.Нусха олувчи ва кўпайтирувчи машина операториИп газлама халат12
РесператорЯроқсиз бўлгунча
98.ОйнасозИп газлама фартук12
Комбинацияланган қўлқоп3
Ип газлама енглик6
99.ДурадгорИп газлама костюм12
Ип газлама фартук6
Комбинацияланган қўлқоп3
100.ҚоровулИп газлама костюм12
Сув ўтказмайдиган модда шимдирилган ип газлама плаш (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча

Қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
101.Ишлаб чиқариш бинолари фарроши, хизмат бинолари фаррошиИп газлама халат12
Комбинацияланган қўлқоп2
102.Касса аппаратлари ва тарози ўлчов асбобларини таъмирловчи:Ип газлама халат12
Комбинацияланган қўлқоп3

(илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 17 сентябрдаги 14-2224/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2226-1, 20.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2024 й., 10/24/2226-1/0733-сон) Мазкур Намунавий нормалар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА Тошкент ш., 2011 йил 22 апрель, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 195-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2024 й., 10/24/2226-1/0733-сон)

Нужна помощь с соблюдением этого закона?

Мы поможем привести вашу организацию в соответствие с требованиями законодательства.