3. Меҳнат шароитининг зарарлилик даражаси СанҚваН «Иш ўрни ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияларининг гигиеник нормативлари» 0294-11-сон талабларига биноан зарарли моддаларни гигиеник нормативлардан ошиб кетиш даражалари бўйича белгиланади.
4. Иш ўрни ҳавосида бир вақтнинг ўзида бир хил таъсирга эга бир нечта зарарли моддалар ва биологик омиллар меъёри қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
| K1 | K2 | Kn |
| --------- | + | --------- | + | ............ | + | --------- | ≤1 |
| REK1 | REK2 | REKn |
бу ерда:
К1, К2,…, Кn — иш ўрни ҳавосидаги зарарли моддаларнинг ҳақиқий миқдори;
РЕК1, РЕК2, .., РЕКn — иш ўрни ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси.
5. Иш ўрни ҳавосида бир вақтнинг ўзида турли хил таъсир қилувчи икки ва ундан ортиқ зарарли моддалар бўлса, меҳнат шароитини баҳолаш қуйидаги тарзда ўтказилади:
зарарлиликни энг юқори синфига ва даражасига мос келадиган моддалар концентрацияси бўйича;
3.1-синфига мос келадиган даражадаги моддаларни хоҳлаган миқдорда бўлиши меҳнат шароитини зарарлилик даражасини оширмайди;
3.2-синфи даражасидаги уч ва ундан ортиқ моддалар меҳнат шароитларини 3.3-синфи даражасига ўтказади;
3.3-синфи даражасидаги икки ва ундан ортиқ зарарли бўлган моддалар меҳнат шароитларини 3.4-синфига ўтказади. Худди шу тарзда 3.4-синфдан 4-синфга ўтказиш амалга оширилади.
6. Агарда бирор модда бир ёки ундан кўп бўлган махсус самара кўрсатиш таъсирига (кансероген, мутаген, аллерген, қўзғатувчи, фиброген таъсир) эга бўлса меҳнат шароити бир поғона юқори даражага ўтказилади. Иш ўрни ҳавосида зарарли моддалар миқдорининг даражасига боғлиқ бўлган меҳнат шароитлари синфлари 1-иловада, биологик омилларнинг иш ўрни ҳавосидаги миқдорига кўра меҳнат шароитлари синфлари 2-иловада келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши лозим.
7. Иш куни (сменаси) давомида ходимга турли даврий (доимий ва доимий бўлмаган (тебранувчи, импульсли, шовқин) ва спектрал (тонал шовқин) тавсифга эга бўлган шовқин таъсир қилса, эквивалент товуш даражаси ўлчаниши ёки ҳисобланиши зарур. Импульс ва тонал шовқиннинг ҳисобланган ёки ўлчанган эквивалент товуш даражаси 5 дБА га орттирилади, шундан сўнг олинган натижани RED билан таққослаш мумкин.
8. Ходимга доимий тебраниш (умумий ва маҳаллий) таъсир қилганда, меҳнат шароитларини баҳолаш вибротезланишнинг эквивалент тузатилган даражасини ўлчаш ёки ҳисоблаш орқали амалга оширилиши керак. Ходимга доимий бўлмаган тебраниш (умумий ва маҳаллий) таъсир қилганда, меҳнат шароитларини баҳолаш тебранишнинг эквивалент (энергия бўйича) даражасини интеграл баҳолаш усули билан амалга оширилиши зарур. Ходимга иш куни (сменаси) давомида ҳам доимий, ҳам доимий бўлмаган тебраниш (умумий ва маҳаллий) таъсир қилганда, меҳнат шароитларини баҳолаш вибротезланишнинг эквивалент тузатилган даражасини ўлчаш ёки ҳисоблаш (уларнинг таъсир қилиш давомийлигинини ҳисобга олган ҳолда) орқали амалга оширилиши керак.
9. Ходимга иш куни (сменаси) давомида ҳам доимий, ҳам доимий бўлмаган инфратовуш таъсир қилганда, меҳнат шароитларини баҳолаш эквивалент умумий товуш босими даражасини (эквивалент дБЛин) ўлчаш ёки ҳисоблаш (уларнинг таъсир қилиш давомийлигини ҳисобга олган ҳолда) орқали амалга оширилиши зарур. Шовқин, инфратовуш, ультратовуш, тебраниш, ҳаво ионизацияси даражаларига боғлиқ ҳолда меҳнат шароити синфлари 3-иловада, ионланмаган электромагнит майдонлари ва нурланишлари таъсир қилганда зарарлилик ва хавфлилик синфи 4-иловада, оптик диапазонда ионланмаган электромагнит нурланишлар таъсир қилганда зарарлилик ва хавфлилик синфи 5-иловада келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ баҳоланиши керак.