ПКМ № 712, раздел 39

2-§. Ишларнинг хавфсиз бажарилишини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар

Услуга по этому документу: Обучение: электробезопасность

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.

Рассчитать стоимость

51. Электр қурилмаларидаги ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирларга қуйидагилар киради: а) ишларни наряд-ижозат (кейинги ўринларда матнда наряд деб юритилади), фармойиш ёки жорий эксплуатация тартибида бажариладиган ишлар рўйхати орқали расмийлаштириш; б) ишга ижозат бериш; в) иш жараёнида назорат олиб бориш; г) ишдаги танаффусни, бошқа иш жойига ўтказишни, иш тугатилганлигини расмийлаштириш. Наряд, фармойиш ва жорий эксплуатация 52. Электр қурилмаларида бажариладиган ишлар наряд, фармойиш ва жорий эксплуатация тартибида бажарилади. 53. Наряд — бу белгиланган шаклдаги махсус бланкада расмийлаштирилган ҳамда иш мазмуни ва жойини, уни бошлаш ва тамомлаш вақтини, хавфсиз бажарилиш шартларини, бригада таркибини, хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахсларни ва бошқаларни белгилаб берувчи топшириқдир. Наряд шакли мазкур Қоидаларга 6-иловада келтирилган. 54. Наряд бўйича электр қурилмаларида қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин: а) кучланиш олиниб; б) кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида; в) кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишлар. 55. Фармойиш — бу ишнинг мазмунини, жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (агар зарур бўлса) ва унинг бажарилиши топширилган шахсларни белгиловчи топшириқ. Фармойиш бевосита ёки кейинчалик тезкор журналга ёзиш шарти билан алоқа воситалари ёрдамида берилиши мумкин. Фармойиш бир марталик хусусиятга эга ва ижрочиларнинг иш вақти билан чегараланади. 56. Жорий эксплуатация — бу тезкор (тезкор таъмирловчи) ходимлар томонидан уларга бириктирилган участкаларда мустақил равишда бир смена давомида мазкур Қоидаларнинг 123-бандида келтирилган ишларнинг бажарилиши. Ишлар хавфсизлиги учун жавобгар шахслар, уларнинг мажбурияти ва ҳуқуқлари 57. Ишларнинг хавфсизлиги учун қуйидаги шахслар жавобгардир: а) наряд ва фармойиш берувчи; б) ижозат берувчи — тезкор ходимлар жумласидан бўлган жавобгар шахс; в) ишнинг жавобгар раҳбари (кейинги ўринларда — жавобгар раҳбар); г) иш бажарувчи; д) кузатувчи; е) бригада аъзолари. 58. Наряд, фармойишни берувчи шахс иш ҳажмини ва унинг бажарилиши зарурлигини белгилайди. Уни хавфсиз бажарилиши мумкинлигига жавоб беради ва жавобгар раҳбар, иш бажарувчи ёки кузатувчининг, шунингдек, бригада аъзоларининг етарли малакага эга эканлиги учун жавоб беради. Наряд берувчи шахс мазкур Қоидаларда кўзда тутилган ҳолатларда наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрининг мазмунини аниқлаб беришга мажбур. Наряд ва фармойишлар бериш ҳуқуқи корхонанинг (ташкилотнинг) электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг фармойиши билан ваколатланган, электротехник ходимлар ҳисобланган, бунга тайинланган шахсларга берилади. Кўрсатилган шахслар кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга, кучланиши 1000 Вгача бўлган электр қурилмаларида эса камида IV гуруҳга эга бўлишлари шарт. Рўйхати корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахси томонидан белгиланган бир қатор ишларни бажариш учун фармойиш бериш ҳуқуқи, шунингдек, тезкор ходимлар ҳисобланган IV дан паст бўлмаган гуруҳга эга шахсларга ҳам берилади. 59. Ижозат берувчи — тезкор ходимлар ҳисобланган жавобгар шахс қуйидагилар учун жавобгардир: а) ишга ижозат бериш ва ишларни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларининг тўғри бажарилиши, уларни етарли даражада ва иш жойига ҳамда унинг хусусиятларига мувофиқлиги учун; б) журналларда ёки нарядларда расмийлаштирилган ҳолда ишга ижозат беришни, иш тамомланганидан кейин иш жойини қабул қилиб олишнинг тўғрилиги учун. Мазкур наряд, фармойиш бўйича ишларни хавфсиз бажариш ёки иш жойини тайёрлаш бўйича нарядда кўрсатилган чораларнинг етарли эканлиги ва тўғрилигига шубҳа туғилган пайтда бундай тайёргарлик тўхтатилиши лозим. Ижозат берувчи кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ишларни бажаришда электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, кучланиши 1000 В гача бўлганда камида III гуруҳга эга бўлиши керак. 60. Жавобгар раҳбар ижозат берувчидан иш жойини қабул қилиб олаётиб ҳамда ишга қўяётиб ижозат берувчи билан бир қаторда ишларни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чораларини етарли даражада кўрилгани ва иш жойини тўғри тайёрлангани, шу жумладан наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» устунида кўрсатилган чораларнинг етарли эканлиги учун жавобгардир. Жавобгар раҳбарнинг жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи вазифаларини ўриндошлик билан бажаришидан ташқари ҳолларда, наряд бўйича бажариладиган ишларда бевосита иштирок этиши тақиқланади. Жавобгар раҳбар этиб электр хавфсизлиги бўйича камида V гуруҳга эга бўлган электр техник ходим ҳисобланган шахс тайинланади. 61. Жавобгар раҳбарни тайинлаш зарурати наряд берувчи томонидан ишнинг ҳажми, шароити ва мураккаблигига қараб белгиланади. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида ишлар наряд бўйича бажарилганида, жавобгар раҳбарни тайинлаш талаб қилинмайди. 62. Иш бажарувчи ижозат берувчидан иш жойини қабул қилаётганда уни тўғри тайёрланганлиги ва ишни бажариш учун зарур бўлган хавфсизлик чоралари бажарилганлиги учун жавоб беради. Иш бажарувчи иш бажариш жараёнида риоя қилиниши зарур бўлган хавфсизлик чоралари тўғрисида бригадага йўл-йўриқ беришга ва уларнинг бригада аъзолари томонидан бажарилишини таъминлашга мажбурдир. Иш бажарувчининг ўзи мазкур Қоидаларга риоя қилади ва ўзининг бригада аъзолари томонидан уларга риоя қилиниши учун жавобгар. У асбоб-ускуна, такелаж ва бошқа таъмирлаш жиҳозлари ишга яроқли ҳолатда эканлигини кузатиб туради. Иш бажарувчи, шунингдек, иш жойига ўрнатилган тўсиқ, плакатлар, ерга улагичларнинг олинмаслигини ва ўрни алмаштирилмаслигини кузатиб туриши шарт. Иш бажарувчи кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида наряд бўйича иш бажарилганда, электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида эса камида III гуруҳга эга бўлиши керак. Иш бажарувчи фармойиш бўйича бажариладиган барча электр қурилмаларидаги ишларда камида III гуруҳга эга бўлиши керак. Мазкур Қоидаларнинг 119-банди «б» кичик банди ва 10-илованинг 61-бандида келтирилган ишлар бундан истисно. 63. Кузатувчи, қурувчи ишчи бригадалари, турли ишчилар, такелаж ишини бажарувчилар ва электротехник ходимларга мансуб бўлмаган бошқа шахслар электр қурилмаларида наряд ёки фармойиш бўйича ишлашганида улар устидан назорат ўрнатиш учун тайинланади. Корхонанинг электр хўжалиги учун жавобгар шахси томонидан ўта хавфли деб топилган электр қурилмаларида ишлар бажарилганда, бундай шароитлардаги электротехник ходимлар устидан, шу жумладан хизмат сафаридаги ходимлар устидан кузатувчи тайинланади. Кузатувчи иш жойида ўрнатилган ерга улагичлар, тўсиқлар, плакатлар, қулфлаш қурилмаларининг мавжудлигини назорат қилади ва электр қурилмасининг электр токи билан жароҳатланишдан бригада аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб беради. Иш технологияси билан боғлиқ бўлган хавфсизлик учун бригадага бошчилик қилаётган шахс жавобгардир. У, албатта, унинг таркибига киритилган ва доимо иш жойида бўлиши шарт. Кузатувчининг иш пайтида бригадани назоратсиз қолдириши ва назоратни бошқа ишлар билан ўриндошлик асосида амалга ошириши ҳамда бригадани назоратсиз қолдириши тақиқланади. Кузатувчи этиб камида III гуруҳга эга бўлган шахс тайинланади. 64. Наряд ва фармойишлар бўйича бажариладиган ишларда жавобгар раҳбарлар ва иш бажарувчилар ҳамда кузатувчилар этиб тайинланиши мумкин бўлган шахсларнинг рўйхати электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг фармойиши билан белгиланади. 65. Бригаданинг ҳар бир аъзоси ишларни бажаришда мазкур Қоидаларга ва ишга қуйилаётганда ва иш жараёнида олган йўриқ кўрсатмаларига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқнома талабларига риоя этиши шарт. 66. Корхона раҳбариятининг ёзма фармойиши (буйруғи) билан унинг ходимларига: наряд, фармойиш берувчи; жавобгар раҳбар, ижозат берувчи (тезкор таъмирловчи ходимлар ҳисобланган; кузатувчи, шунингдек, электр қурилмаси якка ўзи кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини берилиши расмийлаштирилиши лозим. 67. Бир шахсга ўриндошлик йўли билан қуйидаги икки шахс вазифаларини бажаришга рухсат берилади: а) наряд берувчи; б) жавобгар раҳбар; в) иш бажарувчи; Ушбу шахснинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи ўриндошлик вазифаси талаб этадиган гуруҳдан кам бўлмаслиги керак. Доимий хизмат кўрсатувчи ходимлари бўлмаган, кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ишлар наряд асосида бажарилганида, тезкор-таъмирлаш ходимлар жумласидан бўлган шахсларга жавобгар раҳбар ва ишга қуювчи вазифаларини ўриндошлик асосида бажаришларига рухсат этилади. Кучланиши 1000Вгача бўлган электр қурилмаларида иш бажарувчи билан ишга қуювчи шахс вазифаларини ёки ижозат берувчи билан бригада аъзоси вазифаларини ўриндошлик асосида бажаришга рухсат берилади. 68. ҲЛда иш жойини тайёрлашда фақат кучланиш борлигини текшириш ва кўчма ерга улагични коммутация аппаратларидан фойдаланмасдан ўрнатиш зарур бўлган ҳолларда,жавобгар раҳбар ёки таъмирлаш бригадаси таркибидан тайинланган иш бажарувчи, ўриндошлик асосида ижозат берувчи вазифаларини бажариши мумкин. Наряд бериш ва расмийлаштириш тартиби 69. Ишлаш учун наряд икки нусхада ёзилади. Иккала нусхасини ҳам аниқ ва тушунарли ёзилишига риоя этилганда, у кўчиргич қоғоз (копирка) қўйилиб тўлдирилади. Ёзилган ёзувни ўчириш ёки тузатишга йўл қўйилмайди. 70. Нарядни наряд берувчи шахс томонидан жавобгар раҳбарга ёки ушбу объектнинг тезкор ходимидан ҳисобланган катта ходимга телефон орқали берилишига рухсат этилади. Бунда наряд уч нусхада тўлдирилади: бир нусхасини наряд берувчи шахс тўлдиради, иккита нусхани эса телефон орқали қабул қилаётган шахс тўлдиради. Электр қурилмаларида ишлар доимий тезкор ходимлари бўлмаган ва тезкор ёки тезкор таъмирловчи ходим ҳисобланган шахс томонидан ижозат берувчи ва жавобгар раҳбар вазифасини ўриндошлик асосида бажарганда наряд икки нусхада ёзилади. Улардан бири иш бажарувчига берилади, иккинчиси эса наряд берувчи шахсда қолади. Наряд телефон орқали берилганда, наряд берувчи шахс унинг матнини (телефонограмма шаклида) айтиб ёздиради. Матнни қабул қилаётган шахс эса наряд бланкасини тўлдириб, қайта текшириб кўради. Бунда наряд берувчи шахснинг имзоси ўрнига унинг фамилияси кўрсатилади ва матнни қабул қилаётган шахснинг имзоси билан тасдиқланади. Телефон орқали қабул қилинган наряд асосидаги ишга ижозат бериш умумий тартибда амалга оширилади. 71. Наряд битта бригадали битта иш бажарувчига (кузатувчига) ёзилади. Иш бажарувчининг қўлига фақат битта наряд берилади. Битта бригада томонидан кучланишни олмасдан бир нечта уланмаларда, бир ёки хар ҳил ТҚларда, подстанциянинг ҳар хил хоналарида бажариладиган бир хил турдаги ишларга навбат билан кетма-кет бажариш учун битта умумий наряд берилиши мумкин. Бир иш жойидан бошқа иш жойига ўтишни фақат бир ТҚдан бошқасига, ТҚнинг бир қаватидан бошқа қаватига ўтилган тақдирда, расмийлаштириш талаб қилинади. 72. Битта жавобгар раҳбарга бир пайтда бериладиган нарядлар сони ҳар бир алоҳида ҳолатда наряд берувчи шахс томонидан белгиланади. Наряд тезкор ходимга бевосита иш жойини тайёрлаш олдидан берилади. Нарядни иш бажарувчига ишни бошлаш арафасида беришга рухсат этилмайди. 73. Барча ток ўтказувчи қисмлардан, шу жумладан, ҲЛ ва кабель линияларининг (кейинги ўринларда — КЛ) нинг чиқишларидан кучланиш олинган ва қўшни электр қурилмаларига кириш ёпиқ (1000 В гача бўлган йиғма ва шчитлар кучланиш остида қолиши мумкин) бўлса, электр қурилмасининг барча уланмаларида бир вақтнинг ўзида ишлаш учун битта наряд берилишига рухсат этилади. 74. Иш жойи кенгайтирилган ёки иш жойларининг сони ўзгарган тақдирда, янги наряд берилиши лозим. 75. Бригада таркибини наряд берувчи шахс белгилайди. 76. Бригада аъзоларининг сони ва малакаси бўйича таркиби ҳамда иш бажарувчининг (кузатувчи)малакаси, иш бажарувчининг (кузатувчи)бригада аъзолари устидан етарлича назоратни таъминлаш имконидан келиб чиқиб, ишларни бажариш шароитини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 77. Наряд муддатини наряд берувчи ёки ушбу электр қурилмасида ишлашга наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа хизматчи узайтириши мумкин. Наряд муддатини узайтириш тўғрисидаги рухсатномани ижозат берувчига, жавобгар раҳбарга ёки иш бажарувчига телефон, радио ёки курьер орқали берилиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу ходим ўз имзоси билан наряд муддатини узайтирган хизматчининг исми ва фамилиясини ёзиб кўрсатади. 78. Нарядлар бўйича ишлар бажариб тугатилгандан сўнг улар 30 кун давомида сақланиши керак, кейин эса уларни сақлаш талаб этилмайди. Агар наряд бўйича ишларни бажаришда авария ёки электрдан жароҳатланиш содир бўлган бўлса, бу нарядлар корхонанинг архивида сақланиши шарт. 79. Наряд бўйича иш бажарилганда бригада камида икки кишидан — иш бажарувчи ва бригада аъзосидан иборат бўлиши керак. Иш бажарувчи раҳбарлик қиладиган бригада таркибига электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ҳар бир бригада аъзосига I гуруҳга эга бўлган битта электротехник ёки электротехнологик ходим киритилиши мумкин. Аммо бригададаги I гуруҳга эга бўлган ходимларнинг умумий сони икки кишидан ошмаслиги керак. 80. Навбатчилик вақтида тезкор ходимлар юқори турувчи шахснинг рухсати ва тезкор журналга ёзиш шарти билан нарядга киритилмасдан, таъмирлаш бригадасида ишлаш учун жалб этилиши мумкин. Бригадани наряд бўйича ишга қуйиш 81. Ишга ижозат беришдан олдин жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи ижозат берувчи билан биргаликда иш жойини тайёрлаш бўйича техник чора-тадбирлар бажарилганлигини текширишлари керак. Иш жойининг тайёрлигини текширгандан ва бригадага йўриқ беришдан кейин жавобгар раҳбар наряд варағининг орқа тарафидаги имзо чекишга мўлжалланган сатрга (фақат биринчи марта ижозат беришда) имзо қўйиши керак. Жавобгар раҳбар тайинланмаган ҳолларда, иш жойи тайёрлигини иш бажарувчи текширади ва нарядга имзо чекади. Нарядда кўзда тутилган иш жойларини тайёрлаш чора-тадбирларини ўзгартириш тақиқланади. 82. Техник чора-тадбирларнинг бажарилганлиги текширилганидан сўнг бригадани ишга қўйишга ижозат берилади. Бунда ижозат берувчи қуйидаги ишларни бажариши шарт: а) бригада таркибини ва унга киритилган шахслар малакаларининг наряддаги ёзувга мувофиқлигини текширади. Агар ижозат берувчи нарядга киритилган бригада таркибидаги шахсларнинг фамилияларини ва уларнинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳларини билмаса, уларни шахсий гувоҳномалари орқали текшириши керак; б) наряд бўйича жавобгар раҳбарнинг, иш бажарувчининг, бригада аъзоларининг фамилияларини ва топширилган иш мазмунини ўқиб чиқиши; кучланиш қайси жойлардан олинганини, ерга улагичлар қаерда ўрнатилганини, таъмирланаётган қурилма ва қўшни уланмаларнинг қайси қисмлари кучланиш остида қолганини ва ишларни бажариш жараёнида қандай алоҳида шартларга риоя этиш зарурлигини бригадага тушунтириши; бригадага иш жойининг чегарасини кўрсатиб бериши; у томондан барча баён этилганлар бригада томонидан тушунилганига ишонч ҳосил қилиши шарт; в) кучланиши 35 кВ дан юқори бўлган қурилмаларда ўрнатилган ерга улагичларни кўрсатиб бериши, кучланиши 35 кВ ва ундан паст бўлган қурилмаларда, агар ўрнатилган ерга улагичлар иш жойидан кўринмайдиган ҳолларда штанга ёки кучланиш кўрсаткичи орқали кучланиш йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, ток ўтказувчи қисмларга қўл тегизиб кучланиш йўқлигини бригадага исботлаб бериши керак. Бевосита иш жойи яқинида ўрнатилган ерга улагич бўлган ҳолларда ток ўтказувчи қисмларга қўл тегизиб кўриш талаб этилмайди; г) нарядни ҳар иккала бланкасида сана ва вақтни кўрсатган, шунингдек, унинг «Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши» жадвалида иш бажарувчи ва ижозат берувчининг имзолари билан расмийлаштирган ҳолда иш жойини иш бажарувчига топширади. Нарядлар бўйича ишга ижозат бериш бевосита иш жойида амалга оширилиши шарт. 83. Ишга ижозат бериш амалга оширилган наряднинг бир нусхаси иш бажарувчида, иккинчиси ишлар бажарилаётган вақтда тезкор ходим ҳисобланган ижозат берувчида туриши керак. Ишдаги танаффусда, ишдан кетишда ва шунга ўхшаш ҳолларда наряд амалдаги нарядлар жилдида сақланиши керак. Бригаданинг ишга ижозат берилган ва ишлар тугалланган вақти наряднинг тартиб рақами ва ишлар мазмуни кўрсатилиши билан тезкор журналга киритиб қўйилади. 84. Агар нарядни олаётганида иш бажарувчи ёки тезкор ходимда бирон-бир шубҳа туғилса, улар жавобгар раҳбардан ёки наряд берувчи шахсдан тушунтириб беришни талаб қилиши керак. 85. Тезкор ходим, иш бажарувчи ва жавобгар раҳбарга маълум қилмасдан, қурилма схемасига хавфсизлик техникаси борасида ишларни бажариш шартлари билан боғлиқ бўлган ўзгартиришларни киритиш ҳуқуқига эга эмас, Мазкур Қоидаларнинг 95-бандидаги ҳолат бундан мустасно. 86. Доимий тезкор ходими бўлмаган подстанция ва тақсимлаш қурилмаларида наряд бўйича ишлар учун иш жойи биринчи кунда тезкор чиқиш ёки тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан тайёрланади ва улар бригадани ишлаши учун одатдаги тартибда ишга қўяди. Кейинги кунларда ушбу нарядлар бўйича иккинчи бор ишга ижозат бериш ҳуқуқи жавобгар раҳбарларга, улар бўлмаган тақдирда иш бажарувчиларга берилади. Иш жараёнида назорат олиб бориш, бригада таркибини ўзгартириш 87. Бригада ишига ижозат берилган пайтдан бошлаб, хавфсизлик техникаси талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида унинг устидан назорат олиб бориш иш бажарувчи ёки кузатувчи зиммасига юкланади. Иш бажарувчи ва кузатувчи ўз ишини шундай ташкил этиши керакки, бригаданинг ҳамма аъзолари устидан назорат қила олиши ва имкони борича хавфли ишлар бажарилаётган иш жойида бўлиши керак. Кузатувчига назорат билан бирга бошқа бир ишни ўриндошлик асосида бажариш тақиқланади. Иш бажарувчи ва бригада аъзолари наряд бўйича кўзда тутилган иш жойи майдонидан ташқаридаги бошқа бригада ўз ишини тамомлаши ёки электр қурилмасини улаш схемаси ўзгариши оқибатида унинг нарядда кўзда тутилган иш жойидан ташқарида бўлган қисмлари хоҳлаган пайтда кучланиш остида бўлиб қолиши мумкинлигини ёдда сақлашлари керак ва шунинг учун уларга яқинлашиш тақиқланади. Иш бажарувчининг рухсати билан бригада аъзоларидан бири ёки бир нечтасини қисқа муддатга ташқарига чиқишига ижозат берилади. Иш жойида қоладиган бригада аъзолари сони иш бажарувчини қўшиб ҳисоблаганда икки кишидан кам бўлмаслиги шарт. Қайтиб келган бригада аъзолари фақат иш бажарувчининг рухсати билан ишга киришишлари мумкин. Чиқиб кетган бригада аъзолари қайтиб келишига қадар иш бажарувчи (кузатувчи) иш жойидан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмас. III гуруҳли бригада аъзолари иш жойидан якка ўзлари чиқиши ва қайтишлари, I — II гуруҳли бригада аъзолари эса фақат III гуруҳли бригада аъзоси кузатувида чиқиши ва қайтишлари мумкин. 88. Ёпиқ ёки очиқ ТҚлар ичида иш бажарувчининг якка ўзи ёки бригада аъзоларини иш бажарувчисиз қолишларига рухсат этилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно: а) бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳли бир ёки бир нечта ходим ишларни бажариш шароитлари бўйича (масалан, узатмалари бошқа хонага чиқарилган ўчиргич ёки ажраткичларни ростлаш, иккиламчи занжирларни текшириш, таъмирлаш ёки монтаж қилиш, кабелларни ўтказиш, ускуналарни синаш, ҳимояни текшириш ва шунга ўхшашлар) бир уланманинг турли иш жойларида, турли хоналарида бўлишлари зарур бўлган тақдирда. Бунда, иш бажарувчи алоҳида турган бригада аъзоларини иш жойларига олиб бориб қўйиши ва уларга хавфсизлик техникаси бўйича зарур кўрсатмалар бериши шарт; б) бир бригада томонидан ишлар турли уланмаларда бажарилган ҳолларда (шиналарнинг дифференциал ҳимоясини текшириш, ажраткич билан блокировкаланган ўчиргичлар занжирини текшириш, захирани автоматик улаш (кейинги ўринларда — ЗАУ) қурилмасини созлаш ва ростлаш ва бошқалар). Бундай ишларга, уларни бир вақтнинг ўзида турли уланмаларда бажаришга битта наряд ёки ишларнинг хусусиятига қараб, умумий тартибда расмийлаштирилган ҳолда бир уланмадан бошқа уланмага ўтишга наряд берилиши мумкин. Кучланиш олинган ТҚларда бригада таркибидан биттаси иш жойида қолиши ва ишни давом эттириши мумкин. 89. Иш бажарувчи (кузатувчи) қисқа муддатга иш жойидан кетиши зарур бўлганда, агар бу вақтга жавобгар раҳбар ёки ушбу нарядни берган шахс ёки тезкор ходим ҳисобланган шахс уни алмаштира олмаса, у бригадани тақсимлаш қурилмасидан чиқариши ва ўзи чиққанидан сўнг эшикларни қулфлаши, нарядда танаффус расмийлаштириши зарур. Агар иш бажарувчи ўрнида жавобгар раҳбар ёки наряд берган шахс қолса, иш бажарувчи ўзининг иш жойидан кетиш вақтида нарядни унга қолдириши зарур. 90. Жавобгар раҳбар ва тезкор ходимлар вақти-вақти билан ишлаётганлар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилаётганлигини текшириб туришлари зарур. Хавфсизлик техникаси қоидаларининг бузилиши ёки ишлаётганлар хавфсизлигига хавф соладиган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, наряд иш бажарувчидан олиб қўйилади ва бригада иш жойидан чиқариб юборилади. Аниқланган бузилишлар ва камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тезкор ходим томонидан умумий тартибда ишга ижозат бериш расмийлаштирилиб, бригада жавобгар раҳбар иштирокида ишлашига рухсат берилиши мумкин. 91. Бригада таркибидаги ўзгаришлар наряд берган шахс, у бўлмаган тақдирда эса, ушбу электр қурилмаси бўйича наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан нарядда расмийлаштириши зарур. Ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар зарур бўлган тақдирда телефон орқали берилиши мумкин. Ишдаги танаффусларни расмийлаштириш 92. Иш куни давомида ишдаги танаффусда (ишларни бажариш шартлари бўйича тушликка чиққанда) бригада ТҚдан чиқарилиши керак. Наряд иш бажарувчининг (кузатувчи) қўлида қолиши керак. Плакатлар, тўсиқлар ва ерга улагичлар ўз жойида қолдирилади. Танаффусдан кейин иш бажарувчи ёки кузатувчи йўқлигида, бригада аъзоларидан ҳеч бири ТҚга киришга ҳақли эмас. Бундай танаффусдан сўнг тезкор ходим томонидан бригадани ишлашига ижозат берилмайди. Иш бажарувчининг (кузатувчи) ўзи бригадага иш жойини кўрсатиб беради. 93. Наряд иш бажарувчи томонидан ишни тўлиқ тамомланганлиги тўғрисидаги белги билан қайтариб берилишига қадар, тезкор ходим таъмирлашга чиқарилган электр қурилмасини улаш ёки схемага ишларни бажариш шартларига таъсир кўрсатадиган ўзгартиришларни киритиш ҳуқуқига эга эмас. Тезкор ходимлар авария ҳолатларида, зарур бўлганда, қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда бригада йўқлигида, наряд қайтарилишига қадар қурилмани тармоққа улаши мумкин: а) вақтинча тўсиқлар, ерга улагичлар ва плакатлар олиб қўйилиши, доимий тўсиқлар ўз ўрнига ўрнатилиши, «ШУ ЕРДА ИШЛАНСИН!» плакати «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» плакати билан алмаштирилиши шарт; б) иш бажарувчининг қайтиб келиши ва у нарядни қайтаришига қадар ишни бажариш жойларига бригада аъзоларини ва иш бажарувчини қурилма улангани ва ишларни тиклаб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантириш учун хабар берувчи одамлар қўйилиши шарт. 94. Ишлар тўлиқ тугатилишига қадар электр ускуналарини ишчи кучланишида синаб кўриш учун улаш қуйидаги шартлар бажарилганидан сўнг амалга оширилиши мумкин: а) бригада ТҚдан чиқарилиши, иш бажарувчидан наряд олиб қўйилиши ва наряднинг «Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши» жадвалида (3-жадвал) танаффус расмийлаштирилиши шарт; б) вақтинча тўсиқлар, ерга улагичлар ва плакатлар олиб қўйилиши, доимий тўсиқлар эса ўз ўрнига ўрнатилиши зарур. Кўрсатилган ишлар тезкор ходимлар томонидан бажарилиши керак. Синаб кўрилгандан сўнг иш жойини тайёрлаш ва бригадани ишлашига ижозат бериш умумий тартибда,жавобгар раҳбар иштирокида амалга оширилади ва бу наряднинг «Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши» жадвалида (3-жадвал) иш бажарувчининг имзоси қўйиладиган устунда унинг имзоси билан расмийлаштирилади. Агар жавобгар раҳбар тайинланмаган бўлса, ишга ижозат бериш иш бажарувчи иштирокида амалга оширилади. 95. Иш кунининг охирида иш жойи тартибга келтирилиши, плакатлар, ерга улагичлар ва тўсиқлар жойида қолдирилиши керак. Ҳар кунги иш тамомланиши наряднинг «Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши» жадвалида (3-жадвал) иш бажарувчининг имзоси билан расмийлаштирилади. Доимий тезкор ходимлари бўлган электр қурилмаларида ҳар куни иш тамомланганидан сўнг наряд уларга топширилиши керак. Доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида иш тамомланганидан сўнг наряд амалдаги нарядлар жилдида қолдирилиши керак. 96. Кейинги куни тўхтатиб қўйилган ишларга, иш жойи ижозат берувчи ёки жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи томонидан кўрикдан ўтказилганидан ҳамда хавфсизлик чораларининг бажарилганлиги текширилганидан сўнг киришиш мумкин. Жавобгар раҳбарнинг қайта ишга ижозат беришда иштироки шарт эмас. 97. Кейинги куни ишга ижозат бериш наряднинг «Кундалик ишга ижозат бериш ва ишни тугаши» жадвалида (3-жадвал) ижозат берувчининг ёки жавобгар раҳбарнинг ва иш бажарувчининг имзолари билан ишни бошлаш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади. Бригадани янги иш жойига кўчириш 98. Қуйидаги шартларга риоя этилган бўлса, бир уланманинг бир нечта иш жойларида ишлар битта наряд бўйича бажарилиши мумкин: а) ушбу уланманинг барча иш жойлари тезкор ходимлар томонидан тайёрланган ҳамда иш бажарувчи ва жавобгар раҳбар томонидан иш бошланишига қадар қабул қилинган бўлса; б) иш бажарувчи бригада билан бирга уланма иш жойларидан бирига ишга қўйилган бўлса; в) доимий тезкор ходимлари бўлган электр қурилмаларида бригадани бошқа иш жойига ўтказиш ижозат берувчи томонидан амалга оширилса; г) доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида ижозат берувчи бўлмаган ҳолда, бригадани бошқа иш жойига ўтказиш жавобгар раҳбар томонидан амалга оширилса; д) бригадани янги иш жойига ўтказиш наряднинг «Кундалик ишга ижозат бериш ва унинг тугаши» жадвалида (3-жадвал) расмийлаштирилса ва ўтказиш жавобгар раҳбар томонидан амалга оширилса, у жадвалда ижозат берувчининг ўрнига имзо қўйса. 99. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ишлар бажарилганда бошқа иш жойига ишга ижозат беришни расмийлаштириш фақат бригада бир кучланиш остидаги ОТҚдан бошқа кучланиш остидаги ОТҚга ёки ЁТҚнинг бир хонасидан бошқасига кўчирилганида талаб этилади. Ишни тугатиш, иш жойини топшириш ва қабул қилиб олиш. Нарядни ёпиш ва ускуналарни тармоққа улаш 100. Иш тўлиқ тугалланганидан сўнг иш жойи тартибга келтирилади ва жавобгар раҳбар томонидан қабул қилиб олинади. Иш бажарувчи бригадани иш жойидан чиқарганидан сўнг иш тугаллангани ҳақида нарядга имзо чекади ва уни тезкор ходимга топширади ёки у бўлмаган тақдирда амалдаги нарядлар жилдида қолдиради. Агар жавобгар раҳбар тайинланмаган бўлса, иш бажарувчи нарядни тезкор ходимларга топширади. 101. Наряднинг ёпилиши тезкор журналда тегишли ёзув билан расмийлаштирилади. Наряд фақат тезкор ходимлар томонидан иш жойи ва қурилма кўрикдан ўтказилиб, бегона жисмлар, асбоб-ускуналар, одамлар йўқлиги текширилгандан ва тегишли тозалик таъминлангандан кейингина ёпилиши мумкин. Бир уланмада бир нечта бригада иш бажарганда, бир бригаданинг иши тугалланганини нарядда «Ерга улагичлар _______-сон наряд бўйича бажарилаётган ишлар учун қолдирилди» деб кўрсатиб, нарядни тўлиқ ёпиш мумкин. 102. Нарядни ёпиш, қуйидаги кетма-кетликдаги ишлар бажарилгандан: а) вақтинча тўсиқлар олиб ташланган ва «Шу ерда ишлансин!», «Шу ердан чиқилсин!» плакатлари олинганидан; б) амалдаги ҳисобга олиш тартибига мувофиқ текширган ҳолда ерга улагичлар олингандан, мазкур Қоидаларнинг 103-бандида кўрсатилган ҳолат бундан истисно; в) доимий тўсиқлар ўз ўрнига ўрнатилганидан ва иш бошланишидан аввал осилган плакатлар олиб қўйилгандан кейин амалга оширилади. Таъмирланган ускуналар изоляциясини бевосита улашдан олдин текширишни, агар бунга зарурат бўлган бўлса, вақтинча тўсиқлар ва огоҳлантирувчи плакатлар олинишидан аввал, кўчма ерга улагичлар олинган заҳотиёқ амалга оширилади. Ускуна наряд ёпилгандан кейин уланиши мумкин. Агар ўчирилган уланмада ишлар бир нечта наряд бўйича амалга оширилган бўлса, у фақат барча нарядлар ёпилгандан кейингина ишга туширилиши мумкин. 103. Наряднинг амал қилиш муддати 5 суткагача белгиланади, мазкур Қоидаларга 8-илованинг 7-бандида кўрсатилган ишлар бундан истисно. Ишдаги танаффусларда, агар бу вақт ичида схемалар тикланмаган ва ишни бажариш шароитлари ўзгаришсиз қолган бўлса, наряд амалда ҳисобланади. Наряд узайтирилган кундан бошлаб 5 календарь кунидан ошмаган муддатга бир марта узайтирилиши мумкин. 104. Нарядларнинг тўғри расмийлаштирилиши устидан назорат уни берувчи шахслар ва раҳбар электротехник ходимлар ҳисобланган шахслар томонидан, даврий равишда танлов асосида текширув йўли билан амалга оширилади. Ишларни фармойиш бўйича ва жорий эксплуатация тартибида бажариш 105. Электр қурилмаларида нарядсиз бажариладиган барча ишлар: а) бунинг учун ваколатли шахсларнинг (мазкур Қоидаларнинг 60-банди) фармойиши бўйича тезкор журналда расмийлаштирган ҳолда; б) жорий эксплуатация тартибида,кейинчалик тезкор журналга ёзган ҳолда бажарилади. 106. Ишни такрорлаш ёки давом эттириш зарурати бўлса, унинг шарт-шароитлари ёки бригада таркиби ўзгарган тақдирда, фармойиш тезкор журналда расмийлаштирилган ҳолда янгидан берилиши лозим. 107. Фармойиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин: а) кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган давомийлиги бир сменадан ортиқ бўлмаган ишлар; б) ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги 1 соатгача бўлган ишлар; в) кучланиши 1000 Вгача бўлган электр қурилмаларида кучланиш олинган ҳолда, давомийлиги бир сменадан ортиқ бўлмаган ишлар. 108. Фармойиш бўйича бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар наряд бўйича бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар (мазкур Қоидаларнинг 53-банди) билан бир хил. Фармойиш бўйича бажарилиши кўзда тутилган ишлар наряд берувчи шахснинг ихтиёрига кўра наряд бўйича бажарилиши мумкин. 109. Фармойиш берувчи шахс иш бажарувчини (кузатувчини) тайинлайди. Ишларни хавфсиз бажариш имконини аниқлайди ҳамда бунинг учун керакли техник ва ташкилий чора-тадбирларни кўрсатиб беради. 110. Фармойиш уни берувчи шахс ёки унинг бевосита ёки алоқа воситаси орқали берган кўрсатмаси бўйича тезкор ходим томонидан тезкор журналга ёзилади. Тезкор ходимнинг ўзи берган фармойиш ҳам тезкор журналга ёзилади. Тезкор журналда фармойиш ким томонидан берилганлиги, иш жойи ва мазмуни, хавфсизлик чораларига кўра иш бажарилишининг тоифаси, ташкилий ва техник чора-тадбирлар рўйхати, ишни бажариш вақти, иш бажарувчи (кузатувчи) ва бригада аъзоларининг фамилиялари, исми, отасининг исми, электр хавфсизлиги бўйича гуруҳлар кўрсатилган бўлиши керак. Фармойиш бўйича ишлаш жараёнида ушбу ишларни бажараётган бригада таркибини ўзгартириш тақиқланади. 111. Тезкор ходим иш бажарувчига фармойишни маълум қилади, ишнинг бажарилишига тайёрлиги тасдиқланганидан сўнг иш жойини тайёрлашга киришади (агар у талаб этилса) ва тезкор журналга ишларнинг хавфсиз амалга оширилишини таъминлаш учун бажарилган барча техник чора-тадбирларни ёзиб қўяди. 112. Иш бажарувчи ишни бошлашдан аввал иш жойини қабул қилиб олади ва ишнинг бошланиш вақтини кўрсатган ҳолда, фармойишни ижрога қабул қилганлиги тўғрисида тезкор журналга имзо қўяди. 113. Фармойиш бўйича бир смена давомида кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишларга қуйидагилар киради: а) хизмат хоналари ва йўлакларни, ЁТҚларни доимий тўсиқларгача, бошқарув шчити хоналарини, шу жумладан реле, ўлчов ва бошқа турли аппаратуралар жойлашган панеллар ортини тозалаш; б) ОТҚ ҳудудини ободонлаштириш ва тозалаш, ўт ўриш, йўл ва йўлкаларни қордан тозалаш, автомашналарни ОТҚ ҳудудидан ўтказиш, юкларни ташиш, тушириш, ортиш ва бошқалар; в) камералар ва ячейкалардан ташқарида жойлашган ёритиш аппаратурасини (ёритиш тармоғининг ишлар бажарилаётган участкасидан кучланишни олган ҳолда) таъмирлаш ва лампаларни алмаштириш; телефон алоқаси аппаратурасини таъмирлаш; электр двигателларнинг чўткаларини ҳолатига қараб туриш ва уларни алмаштириш, электр машиналарининг коллектор ва ҳалқалари ҳолатига қараб туриш, тўсиқлар ва жиҳозлар қобиғидаги ёзувларни янгилаш ва ҳоказолар; г) ЁТҚ биносининг қурилиш қисмини ва ОТҚ ҳудудида жойлашган биноларни таъмирлаш, пойдевор ва порталларни, кабель каналлари бостирмасини, йўллар ва деворларни ва шунга ўхшашларни таъмирлаш; д) улаш схемасидан вақтинча чиқарилган трансформатор ва бошқа ускуналарнинг қуритилиши устидан назоратни амалга ошириш, схемадан чиқарилган ускуналардаги мойни тозалаш ва қуритишда мой тозаловчи ҳамда бошқа ёрдамчи аппаратурага хизмат кўрсатиш; е) ҳаво қуритувчи фильтрларни текшириш ва улардаги сорбентларни алмаштириш. 114. Мазкур Қоидаларнинг 115-бандда кўрсатилган ишлар электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган электротехник ходим ҳисобланган шахс якка ўзи томонидан бажарилиши мумкин. Мазкур Қоидаларнинг 115-банди: «а» кичик банди бўйича ишларни электротехник ходимлардан бўлган I гуруҳга эга бўлган шахслар; «а» , «б» кичик бандлар бўйича ишларни жорий эксплуатация тартибида тезкор ходимлар; «г» кичик банди бўйича ишларни тезкор ходимлар ёки электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга махсус ажратилган кузатувчининг кузатуви остида электротехник бўлмаган ходимлар томонидан бажарилишига рухсат этилади. 115. Фармойиш бўйича бажариладиган ишларга, шунингдек, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларидаги ўлчов асбоблари, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, алоқа, телемеханика, автоматика, релели ҳимоя қурилмаларини монтаж қилиш, текшириш, ростлаш, таъмирлашга ечиб олиш ва ўрнатиш ишлари, коммутация аппаратларнинг узатмаларида, иккиламчи занжирларида ҳамда масофадан ва автоматик бошқарув схемаларининг электр узатмалари занжирида бажариладиган қуйидаги: а) кучланиши 1000 В дан юқори ток ўтказувчи қисмлари бўлмаган хоналардаги; б) кучланиши 1000 В дан юқори ток ўтказувчи қисмлари доимий яхлит ёки тўрли тўсиқлар орқасида жойлашган хоналардаги, шунингдек, комплект тақсимлаш қурилмалари (кейинги ўринларда — КТҚ) ва комплект трансформатор подстанцияларнинг (кейинги ўринларда — КТП) назорат ва ўлчов асбоблари ўрнатилган бўлинмаларидаги; в) 1000 Вдан юқори кучланишли тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлар 35 кВ ва унгача бўлган кучланишда ўтиш жойидан 2,75 метрдан кам бўлмаган баландликда, 110 кВ кучланишда — 3,5 метрдан кам бўлмаган баландликда жойлашганида, ЁТҚни бошқариш йўлакларидаги; г) ОТҚнинг тўрли тўсиқ ташқарисига чиқарилган релели ҳимоя шкафларидаги, агрегат шкафлари ва ўчиргичлар узатмаларидаги ишлар киради. Бунда кучланиш занжирини ўчириб қўйиш ва ток занжирларини шунтлаш имконини берувчи махсус қисқичлар ёки синов блоклари билан жиҳозланмаган ўлчов трансформаторлари орқали уланган электр ўлчов асбоблари ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари занжирларидаги ишлар наряд бўйича бажарилади. 116. Мазкур Қоидаларнинг 117-бандида кўрсатилган ишлар электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходимнинг якка ўзи томонидан ёки таъмирлаш ходимлари ёки ихтисослаштирилган хизматларнинг ходимлари ҳисобланган камида икки шахс томонидан бажарилиши лозим. Улардан биттаси электр хавфсизлиги бўйича IV дан паст бўлмаган гуруҳга, иккинчиси эса электр хавфсизлиги бўйича III дан паст бўлмаган гуруҳга эга бўлиши керак. 117. Ишлаб чиқариш заруратига кўра, давомийлиги 1 соатгача бўлган режадан ташқари қуйидаги ишларни тезкор (тезкор таъмирловчи) ходимларга ёки уларнинг кузатуви остида бошқа электротехник ходимларга фармойиш бўйича бажаришга рухсат этилади: а) кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида кучланиш олиниб, ерга улагичлар ўрнатиб бажариладиган ишлар. Бундай ишларга алоҳида турган электр двигателга кабелни улаш ва ечиб олиш, сақлагичларни алмаштириш, куч трансформаторининг шохобчаларини қайта улаш, ускуналар ва шиналарнинг айрим контактларини тозалаш ва тортиб маҳкамлаш, мой тўлдирилган киришларга мой қуйиш ва улардаги сизиб чиқишни бартараф этиш, алоҳида аппаратларга мой қуйиш ишлари киради. Бу ишлар электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга тезкор ходимлар жумласидан бўлган кузатувчини қўшиб ҳисобланганда,камида икки киши томонидан бажарилади. Ишга ижозат беришда, бундай ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган, ТҚда иш жойини тўсишдан ташқари барча техник тадбирлар бажарилиши шарт, Бунда ТҚда иш жойини тўсишни мазкур Қоидаларга 9-илованинг 15-банди талабларидан чекинган ҳолда бажармаса ҳам бўлади; б) кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган, ерга улагич ўрнатилишини талаб қилмайдиган ишлар. Бундай ишларга: ускуналарнинг ғилофида бажариладиган ишлар, ғилоф арматурасини тозалаш ва майда таъмирлаш, трансформаторларнинг кенгайтиргичларидаги мой сатҳини кўрсатувчи ойналарни ва кучланиш остида бўлмаган ўчиргич баклари ва шунга ўхшашларни тозалаш ва майда таъмирлаш, мойни тозалаш ва қуритиш учун аппаратурани улаш, электр ўлчов қисқичлари билан ўлчашлар, сақлагичларни алмаштириш, штанга билан контактлар қизишини текшириш, шиналарнинг титраётган жойларини штанга билан аниқлаш, фазалаштириш, изоляторларни ва уловчи қисмаларда штанга ёрдамида бир марта назорат операциясини бажариш, кучланиши 1000 В дан юқори ҲЛга ўрнатилган юқори частотали каналларнинг улама фильтрларини текширишдаги ўлчашлар, агар ускуналарнинг тузилиши бу ишларни хавфсиз бажариш имконини берадиган бўлса, уларга мой қуйиш ва текшириш учун мой олиш ва шунга ўхшаш ишлар киради. Бу ишларни электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходим ҳисобланган шахсни қўшиб ҳисоблаганда, камида икки киши бажариши шарт. Бунда тезкор ходим ишловчилар устидан узлуксиз назоратни амалга оширади. Иккинчи шахс камида III гуруҳга эга бўлиши мумкин. 118. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларидан кучланиш олиниб, бир смена давомида фармойиш бўйича бажариладиган ишларга: магнитли ишга туширгичлар, ишга тушириш тугмалари, автоматик ўчиргичлар, рубильниклар, реостатлар, контакторлар ҳамда шчит ва йиғилмалардан ташқарида ўрнатилган шуларга ўхшаш коммутация аппаратларини таъмирлаш; алоҳида турган электр қабул қилгичларни (электр двигателларни, электр калориферларни ва шунга ўхшаш), алоҳида жойлашган магнит станциялар ва бошқарув блокларини таъмирлаш; сақлагичларни алмаштириш; ёритиш симларини таъмирлаш ишлари, электр таъминоти бир томонлама бўлган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар киради. Кўрсатилган ишларни, одатда таъмирлаш ходимларидан икки киши бажариши, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга, иккинчиси камида II гуруҳга эга бўлиши лозим. Алоҳида ҳолларда фармойиш берувчининг розилиги билан таъмирловчи ходимлардан III гуруҳга эга бўлган битта шахсга ушбу ишларни бажаришга рухсат этилади. Ушбу бандда кўрсатилган ишлар тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан жорий эксплуатация тартибида амалга оширилади. 119. Иш бажарувчи (кузатувчи) фармойиш бўйича ишларни бажариш учун рухсат олган вақтдан бошлаб, бригада таркибига кирувчи шахслар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларининг риоя этилиши устидан назорат олиб боради. Ишлар тугалланганидан кейин иш бажарувчи: а) ишлар кучланиш олиниб ёки кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажарилганда, бригадани иш жойидан чиқариб, тезкор ходимлар ҳисобланган шахс билан биргаликда иш жойини текшириб чиқиши ва шундан сўнг тезкор журналга имзо чекиб, иш тугалланганини расмийлаштириши шарт; б) ишлар кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажарилганда, иш жойини шахсан кўриб чиқиши, бригадани чиқариши ва бажарилган ишлар ҳажми ҳамда уларнинг тугалланган вақти тўғрисида тезкор ходимлардан бўлган шахсга хабар бериши шарт. Иш бажарувчининг ушбу хабари тезкор ходимлардан бўлган шахс томонидан тезкор журналга иш тугаланган вақтни кўрсатиб ёзиб қўйилиши керак. 120. Фармойиш бўйича бажарилган ишларнинг тугаллангани тўғрисида тезкор ходим бевосита ёки алоқа воситалари орқали фармойиш берган шахсга маълум қилади. 121. Жорий эксплуатация тартибида қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин: а) мазкур Қоидалар 115-бандининг «а», «б», «в» кичик бандларида кўрсатилган, кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишлар; б) кучланиш олиниб,мазкур Қоидаларнинг 120-бандида кўрсатилган, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар. 122. Шунингдек, жорий эксплуатация тартибида корхона ҳудудида, яшаш ва хизмат хоналари, омборлар, устахоналар ва шунга ўхшаш жойлардаги ташқи ва ички ёритиш қурилмаларига номинал токи 20 А гача ҳимоя аппаратлари билан жиҳозланган гуруҳ линияларига уланган электр қабул қилгичларга махсус бириктирилган ходимлар томонидан хизмат кўрсатиш иш жойи, ишнинг бошланиши ва тугалланиши ҳақида тезкор ходимларни хабардор этиб, у эса бу ҳақида тезкор журналга тегишли ёзув киритиб, амалга оширилиши мумкин. 123. Электр қурилмаларида жорий эксплуатация тартибида бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат: а) электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан мазкур Қоидалар 115-бандининг «а», «б», «в» кичик бандлари ва 120-бандида белгиланган ва маҳаллий шароитларга қараб тўлдирилган ишлар рўйхати тузилиши ва уни корхона бош муҳандиси (раҳбари) томонидан тасдиқланиши; б) иш бажарувчи томонидан аниқ иш бажарилиши зарурати ва унинг хавфсиз бажарилиши имконияти аниқланиши. 124. Мазкур Қоидаларнинг 125-бандига мувофиқ рўйхатга киритилган ишлар турлари доимо рухсат этилган ва яна қўшимча фармойишлар расмийлаштирилишини талаб қилмайдиган ишлар бўлиб ҳисобланади.

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Об утверждении Правил технической эксплуатации электрооборудования потребителей и Правил техники безопасности при эксплуатации электрооборудования потребителей

Постановление Кабинета Министров РУз № 712 от 11.11.2020

Открыть документ целиком

Соседние разделы

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.