ПКМ № 712, раздел 38

2-боб. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда асосий хавфсизлик талаблари — 1-§. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш Тезкор хизмат кўрсатиш

Услуга по этому документу: Обучение: электробезопасность

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.

Рассчитать стоимость

12. Электр қурилмаларига тезкор хизмат кўрсатиш ушбу электр қурилмалари ёки электр қурилмалари гуруҳи бириктирилган маҳаллий тезкор ёки тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Доимий тезкор ходимларсиз эксплутация қилинадиган электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи тезкор таъмирлаш ходимлардан бўлган шахсларга мазкур Қоидалар ва ТЭҚҚга мувофиқ электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш, тезкор алмашлаб улаш, иш жойини тайёрлаш ва бригадаларга ишга ижозат беришда тезкор ходимнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари берилади. Тезкор хизмат кўрсатиш тури — сменадаги ёки электр қурилмасидаги тезкор ходимлардан бўлган шахсларнинг сони электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан корхона маъмурияти билан келишилган ҳолда белгиланади ва маҳаллий йўриқномаларда кўрсатиб қўйилади. 13. Электр қурилмаларига тезкор хизмат кўрсатиш учун рухсат тезкор схемаларни, лавозим ва эксплутация қилиш йўриқномаларини ҳамда ускуналарнинг ўзига хос хусусиятларини биладиган ва ушбу Қоидаларнинг кўрсатмаларига мувофиқ белгиланган тартибда ўқитилган ҳамда билимлар синовидан ўтган шахсларга берилади. 14. Электр қурилмаларига бириктирилган ва уларга хизмат кўрсатувчи бригада ёки сменадаги катта ходимлар ҳамда электр қурилмасига якка хизмат кўрсатувчи тезкор ходимлардан бўлган шахслар кучланиши 1000 В дан юқори бўлган қурилмаларда электр хавфсизлиги бўйича IV дан, кучланиши 1000 В гача бўлган қурилмаларда эса III дан паст бўлмаган гуруҳга эга бўлиши шарт. 15. Тезкор ходим корхонанинг (ташкилотнинг) ёки унинг таркибий бўлинмасининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан тасдиқланган иш жадвали бўйича ишлаши керак. Зарур бўлганда,иш жадвалини тасдиқлаган шахснинг рухсати билан бир навбатчини бошқасига алмаштириш мумкин. Тезкор ходимлардан бўлган шахс навбатчиликка келиб, ўзидан олдинги навбатчидан сменани қабул қилиб олиши, иш тугалланганидан сўнг эса сменани иш жадвалига мувофиқ ўзидан кейинги навбатчига топшириши керак. Сменани топширмасдан туриб навбатчиликдан кетиш тақиқланади. Алоҳида ҳолларда, тезкор ходимлар жумласидан бўлган юқори турувчи шахснинг рухсати билан иш жойидан кетиш мумкин. 16. Тезкор ходим сменани қабул қилишда қуйидагиларга мажбур: а) ўз участкасидаги ускуналарнинг ҳолати ва ишлаш режимини схема бўйича йўриқномада белгиланган ҳажмда шахсан кўрикдан ўтказиш йўли билан танишиб чиқишга; б) навбатчиликни топшираётган ходимдан авария ёки носозликнинг олдини олиш мақсадида эътибор билан кузатиш зарур бўлган ускуналар, шунингдек, захирадаги ёки таъмирдаги ускуналар ҳақида маълумот олишга; в) асбоб-ускуналар, материаллар, хоналарнинг калитлари, ҳимоя воситалари, тезкор ҳужжат ва йўриқномаларни текшириб қабул қилиб олишга; г) ўзининг олдинги навбатчилигидан бошлаб ўтган вақт ичидаги барча ёзув ва кўрсатмалар билан танишиб чиқишга; д) смена қабул қилинганлигини журналда, қайдномада ёзув билан, шунингдек, тезкор схемада сменани қабул қилувчи ва топширувчининг имзосибилан расмийлаштиришга; е) навбатчиликка киргани ва сменани қабул қилиш вақтида кўрган носозлик ва камчиликлар ҳақида смена бўйича катта ходимга маълум қилишга. 17. Аварияни бартараф этиш, алмашлаб улаш ёки ускунани ўчириш ва улаш ишларини бажариш вақтида сменани топшириш ҳамда қабул қилиш тақиқланади. Аварияни бартараф этиш вақти узоқ муддатга чўзилиб кетган тақдирда, сменани топшириш маъмуриятнинг рухсати билан амалга оширилади. 18. Ускуналар ифлосланган ҳамда хизмат кўрсатилаётган ҳудуд ва иш жойи тозаланмаган ҳолларда сменани топшириш ва қабул қилиш тақиқланади. Ускуна носоз бўлганда ёки у нормал бўлмаган режимда ишлаётган ҳолларда, фақат мазкур қурилма учун жавобгар шахсдан ёки ундан юқори турувчи шахсдан рухсат олиб сменани топшириш ва қабул қилиш мумкин. Бу ҳақда тезкор журналга белги қўйилади. 19. Тезкор ходим ҳисобланадиган шахс ўз навбатчилиги даврида унга топширилган участкадаги барча ускуналарнинг авариясиз ишлаши ва уларга тўғри хизмат кўрсатилиши учун жавобгардир. 20. Тезкор ходимлар ҳисобланадиган смена бўйича катта ходим якка ўзи ёки участка, цех, корхона (ташкилот) маъмурияти билан биргаликда энергия тизими диспетчерининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва шартномада назарда тутилган «Юкламани чеклаш ва пасайтириш жадваллари» асосида электр юкламаларини пасайтириш, электр энергияси истеъмоли сарфини камайтириш тўғрисидаги талабларини бажариши шарт. Шунингдек, транзит ва таъминловчи электр узатиш линияларини алмашлаб улаш ҳақидаги ва энергия таъминоти ташкилотида авария ҳолатларида алоҳида линияларни ўчириб қўйиш тўғрисидаги энергия тизими диспетчерининг талабларини бажариши шарт. 21. Тезкор ходим ҳисобланадиган смена бўйича катта ходим корхонани таъминловчи бир ёки бир неча электр узатиш линиясининг ўчишига олиб келган авариялар ҳақида энергия тизими диспетчерини зудлик билан хабардор этиши шарт. Энергия тизими билан тезкор мулоқот олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхатини электр хўжалиги учун жавобгар шахс белгилаши ва уни ҳар йили электр тармоқлари корхонасининг тегишли тезкор хизматига тақдим этиши керак. 22. Электр ускунасининг ишлаш режими бузилган, шикастланган ёки аврия бўлган ҳолатларда тезкор ходим мустақил равишда ва зудлик билан ўз қўл остидаги ходимлар ёрдамида маъқул иш режимини тиклаши ҳамда бу ҳақда бевосита смена бўйича катта ходимга ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахсга хабар бериши шарт. Аварияни бартараф этиш пайтида тезкор ходим нотўғри ҳаракат қилганда, юқори турувчи шахс тезкор журналга ёзган ҳолда,навбатчини ишдан четлаштиришга қадар аралашиши ва аварияни бартараф этиш бўйича кейинги ишлар бўйича жавобгарлик ва раҳбарликни ўз зиммасига олиши зарур. 23. Тезкор ходим ўзига бириктирилган участканинг ишлаб чиқариш хоналарини ва ускуналарини айланиб чиқиши ва кўрикдан ўтказиши шарт. Қуйидагилар электр қурилмаларини якка ўзи кўрикдан ўтказиши мумкин: а) маъмурий-техник ходим ҳисобланадиган электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлган шахс кучланиши 1000 В дан юқори қурилмаларда ва IV гуруҳга эга бўлган шахс кучланиши 1000 В гача қурилмаларда; б) мазкур электр қурилмасига хизмат кўрсатувчи тезкор ходим ҳисобланган электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи III дан паст бўлмаган шахс. Якка ўзи кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи берилган маъмурий-техник ходимлар ҳисобланган шахсларнинг рўйхати электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг фармойиши билан белгиланади. 24. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚни, шчитларни, шинали ўтказгичларни, йиғмаларни кўрикдан ўтказишда бирон-бир ишларни бажариш, шу жумладан огоҳлантирувчи плакатлар ва тўсиқларни олиш, уларнинг ичкарисига кириш, ток ўтказувчи қисмларга тегиш ҳамда уларни артиш ёки тозалаш, аниқланган носозликларни бартараф этиш ман этилади. 25. Ишлаб чиқариш электр ускуналарига (электр двигателлари, электр печлари ва бошқалар) ҳамда кучланиши 1000 В гача бўлган турли технологик ускуналарнинг электротехник қисмларига хизмат кўрсатувчи тезкор ходимлар ҳисобланган шахсларга кўрикдан ўтказиш учун шчитлар, ишга тушириш қурилмалари ва бошқарув пультларининг эшикларини якка ўзи очишига рухсат берилади. 26. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларини якка тартибда кўрикдан ўтказишда: тўсиқлар орқасига ўтиш, ТҚларнинг камерасига кириш, бирон-бир ишларни бажариш тақиқланади. Камераларни фақат тўсиқ олдидан ёки остонадан туриб кўрикдан ўтказиш мумкин. Ёпиқ тақсимловчи қурилмалар (кейинги ўринларда — ЁТҚ) камераларини зарур бўлганда, фақат электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган ходимга изоляторнинг пастки фланецидан полгача бўлган ўтиш масофаси 2 метрдан кам бўлмаган ҳолларда, тўсилмаган ток ўтказувчи қисмларгача: кучланиш 10 кВ гача бўлганда — 2,5 метрдан, кучланиш 35 кВ гача бўлганда — 2,75 метрдан ва кучланиш 220 кВ гача бўлганда — 4,2 метрдан кам бўлмаган тўсиқ ортига ўтиб, кўрикдан ўтказишга рухсат берилади. Бундай ячейкалар ва камераларнинг рўйхати электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг фармойиши билан белгиланади. Масофа кўрсатилгандан кам бўлган тақдирда, тўсиқ ортига ўтиш учун фақат мазкур Қоидаларга 7-иловадаги 1-жадвал талабларига риоя этилган ҳолда, камида III гуруҳга эга бўлган иккинчи шахс иштирокида амалга оширилишига рухсат этилади. 27. Доимий навбатчи ходимлари бўлмаган электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш, носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш марказлаштирилган тартибда объект бўйича назоратни ва ишларни амалга оширувчи ходимлар томонидан бажарилади. Унинг даврийлиги маҳаллий шароитларга қараб, электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан белгиланади. Кўрикдан ўтказиш натижалари тезкор журналда қайд этилади. 28. Мазкур электр қурилмасига хизмат кўрсатмайдиган ходимлар томонидан қурилмани кўрикдан ўтказишларига корхона (ташкилот), цех, участкани электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг рухсати билан ижозат беришдан олдин журналга ёзиб қўйган ҳолда рухсат этилади. 29. Электр қурилмалари хоналарининг (шчитлар, йиғмалар ва бошқалар) эшиклари доимо қулфланган бўлиши керак. Ҳар бир электр қурилмалари хонаси учун камида 2 тўплам калит бўлиши керак. Улардан биттаси захира тўплами бўлиб ҳисобланади. Калитлар рақамланган бўлиши лозим. ТҚлар хоналарининг калитлари ячейкаларва камераларнинг эшикларига тўғри келмаслиги шарт. 30. Калитлар тезкор ходимлар ҳисобида туриши зарур. Доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида калитлар бошқарув пунктида тезкор ходимлар ҳисобланган смена бўйича катта ходимда бўлиши керак. Калитлар тилхат асосида: а) якка ўзи кўрикдан ўтказишга рухсат берилган ходимларга — кўрикдан ўтказиш вақтига, тезкор таъмирловчи, шу жумладан сменада иштирок этмаётган шахсларга — электр хоналарида ишларни бажараётган вақтга; б) наряд ёки фармойиш бўйича ишлар бажарилганда,жавобгар раҳбар, иш бажарувчи ёки кузатувчига иш бажарилаётган вақтда берилиши лозим. Калитлар ҳар куни ишга ижозат беришни расмийлаштириш пайтида берилиши ва ишлар тамомланганидан сўнг наряд билан биргаликда қайтарилиши шарт. Доимий тезкор ходимлари бўлмаган электр қурилмаларида иш бажарилганда калитлар иш тўлиқ тамомланган куннинг эртасидан кечиктирмай топширилиши шарт. Калитларнинг берилиши ва қабул қилиб олиниши ихтиёрий шаклдаги журналда ёки тезкор журналда ҳисобга олиниши зарур. Журнал бетлари рақамланган, варақлари ип билан тикилиб, корхонанинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. 31. Электр хоналарига кириш учун шахсий калитларга эга бўлиш фақат тезкор ходимлардан ҳисобланган шахсга сменани телефон орқали қабул қилувчи ва топширувчига рухсат этилади. Ишларни бажариш 32. Электр қурилмаларидаги ишлар хавфсизлик чораларига қараб қуйидагиларга бўлинади: кучланиш олиниб бажариладиган ишлар; кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар; кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишлар. Кучланиши 1000 В гача ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларида ишлар бир вақтда бажариладиган бўлса, ишларнинг тоифаси кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларига нисбатан белгиланади. 33. Кучланиш олиниб, бажариладиган ишлар жумласига электр қурилмасининг (ёки унинг қисмининг) ток ўтказувчи қисмидан кучланиш олиниб бажариладиган ишлар киритилади. 34. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар жумласига бевосита ушбу қисмларда ҳамда уларнинг яқинида бажариладиган ишлар киради. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида, ҳамда кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш ҳаво линияларида (кейинги ўринларда — ҲЛ) бундай ишлар жумласига, ток ўтказувчи қисмлардан мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвалида кўрсатилган масофадан кам масофада бажариладиган ишлар киради. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида ишларни камида икки киши бажариши, улардан бири иш бажарувчи — электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга, қолганлари — камида III гуруҳга эга бўлиши керак. 35. Кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишларга иш бажараётган одамлар ҳамда улар ишлатаётган асбоб ва таъмирлаш жиҳозларини ток ўтказувчи қисмлардан мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвалида кўрсатилгандан кам масофага бехосдан яқинлашиш эҳтимоли бўлмаган ҳамда бундай яқинлашишнинг олдини олиш учун ташкилий ёки техник тадбирларни (масалан, узлуксиз назорат қилиш) қўллаш зарурати бўлмаган ҳоллардаги ишлар киради. 36. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар одамни ток ўтказувчи қисмлардан ёки ердан изоляция қилиш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда бажарилиши шарт. Одамни ердан изоляциялаб бажариладиган ишлар зарур хавфсизлик чоралари кўзда тутилган махсус йўриқномалар ёки технологик карталарга мувофиқ бажарилиши керак. 37. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмлар ва уларнинг яқинида бажариладиган ишларда қуйидагилар зарур: бехосдан тегиб кетиш мумкин бўлган, кучланиш остида турган иш жойи яқинида жойлашган бошқа ток ўтказувчи қисмлар тўсиб қўйилиши; ишлар диэлектрик калишларда ёки изоляцияловчи тагликдан туриб ёхуд диэлектрик гиламчада туриб бажарилиши; дастаклари изоляцияланган асбоблардан фойдаланиш (бундан ташқари отвертканинг ўзаги изоляцияланган бўлиши шарт). Бундай асбоблар бўлмаган тақдирда, диэлектрик қўлқоплардан фойдаланиш зарур. 38. Кучланиш олинмасдан, изоляцияловчи ҳимоя воситалари ёрдамида ток ўтказувчи қисмларда ишлар амалга оширилганда қуйидагилар шарт: ҳимоя воситалари дастакларининг изоляцияловчи қисмини чеклайдиган халқасига қадар ушлаш; ҳимоя воситаларининг изоляцияловчи қисмини шундай жойлаштириш керакки, бунда ток ўтказувчи қисмларнинг икки фазаси орасида изоляция юзаси бўйлаб туташиш ёки ерга уланиш хавфи пайдо бўлмаслиги; фақат изоляцияловчи қисми қуруқ ва тоза бўлган, лак билан қопланган юзаси шикастланмаган ҳамда ўз вақтида синовдан ўтган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш. Ҳимоя воситаларининг лак билан қопламаси бузилганлиги ёки изоляцияловчи қисмларида бошқа носозликлар ҳамда ўз вақтида синовдан ўтказилмаганлиги аниқланган тақдирда, улардан фойдаланиш зудлик билан тўхтатилиши керак. 39. Электр ҳимоя воситаларидан (изоляцияловчи штанга ва қисқич, электр ўлчов қисқичи, кучланиш кўрсаткичлари) фойдаланиб ишлар бажарилганда, одамни ток ўтказувчи қисмларга ушбу воситаларнинг ҳимояловчи қисми узунлигида белгиланган масофагача яқинлашишига рухсат этилади. 40. Кучланиш остидаги электр қурилмасининг изоляторларига электр ҳимоя воситаларини қўлламасдан тегиш тақиқланади. 41. Электр қурилмаларида эгилиб ишлаш ман этилади. Агар тик турганда ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа мазкур Қоидаларга 7-илованинг 1-жадвали 2-устунида кўрсатилгандан кам бўлса. Тўсилмаган ток ўтказувчи қисмларнинг олдида ишларни бажаришда, ушбу қисмлар орқа томонда ёки икки ён тарафда бўлиб қоладиган ҳолатда бўлиш тақиқланади. 42. Айрим қисмлари тўсилмаган ва бехосдан тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ТҚларга узун жисмларни (қувур, нарвон ва бошқалар) олиб кириш ва улар билан бажариладиган ишлар икки шахс иштирокида, алоҳида эҳтиёткорлик билан иш бажарувчининг доимий кузатуви остида амалга оширилиши керак. Таъмирлаш ишлари учун қўлланиладиган нарвон ва ҳовозалар давлат стандартлари ёки улар учун техник шартлар асосида ясалган бўлиши шарт. Текис юзаларда ўрнатиладиган нарвоннинг асоси резина билан қопланиши, ерга ўрнатиладиган нарвоннинг асосларида эса ўткир металл учлар бўлиши керак. Нарвоннинг юқори учлари мустаҳкам таянчга ишончли таяниб туриши керак. Агар нарвон симга таяниши зарур бўлса, унда нарвон юқори қисмида илгак билан таъминланган бўлиши шарт. Боғланган нарвонларни қўллаш тақиқланади. Тирама нарвонлар кран ости балкаларга, металл конструкцияларнинг элементларига ва бошқаларга ўрнатилганда, уларнинг пастки ва юқори қисмлари конструкцияларга ишончли маҳкамланиши керак. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатишда, шунингдек, уларни таъмирлашда металл нарвонларни қўллаш тақиқланади. Нарвон билан бажариладиган ишларни икки киши бажариши ва уларнинг бири пастда туриши шарт. Яшик ва бошқа бегона нарсалар устида туриб ишлаш ман этилади. 43. Очиқ тақсимлаш қурилмалари (кейинги ўринларда — ОТҚ) ҳудудида жойлашган электр узатиш ҳаво линиясининг охирги таянчларида бажариладиган ишлар мазкур Қоидаларга 10-илованинг 7-боби талабларига мувофиқ бажарилиши керак. ОТҚга киришдан олдин линияни таъмирловчи ходимларга тезкор ходимлар ҳисобланган электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган шахс томонидан йўл-йўриқ берилиши ва иш жойига кузатиб қўйилиши лозим. Иш тугатилганидан сўнг ёки танаффус вақтида ходимларни ОТҚдан иш бажарувчининг кузатуви остида чиқишига рухсат этилади. 44. ОТҚда ва ҲЛнинг таянчлари оралиғидаги кесишиш жойларида кучланиш остида бўлган симлардан пастда жойлашган тросларни, симларни ва уларга тегишли бўлган изолятор ва арматураларни алмаштиришда, алмаштирилаётган трос, сим устидан синтетик ёки ўсимлик толасидан ясалган арқон ташланиши керак. Арқонлар икки жойдан — кесишган жойнинг иккала тарафидан ташланиб, учлари конструкциялар ва лангарларга маҳкамланиши зарур. Симни (тросни) кўтариш секин-аста ва равон амалга оширилиши керак. Кучланиш остида турган симлардан юқорида жойлашган симлар, трослар ва уларга тегишли бўлган изоляторлар, арматуралардаги ишларни бажаришга симларнинг пастга тушишининг олдини олиш, ҳамда илашган кучланишдан ҳимоялаш чоралари кўзда тутилган, корхонанинг бош муҳандиси тасдиқлаган ишларни бажариш лойиҳаси бўлиши шарти билангина йўл қўйилиши мумкин. Бундай ишларда кесишаётган симлардан кучланишни олмай, симлар ва тросларни алмаштириш тақиқланади. 45. Илашган кучланиш зонасидаги ҲЛдаги ишлар, таянчдан ерга қадар туширилган симга (тросга) тегиш билан боғлиқ бўлса, бундай ишларни электр ҳимоя воситаларини (штанга, қўлқоп) қўллаб ёки потенциалларни тенглаштириш учун ушбу сим (трос) ўтказгич билан уланган металл майдончадан туриб бажариш зарур. Ишларни ердан туриб, электр ҳимоя воситаларини ва металл майдончани қўлламасдан, симни (тросни) ҳар бир тегиш жойининг бевосита яқинида, аммо ишлаётган одамлардан 3 метрдан узоқ бўлмаган масофада ерга улаш шарти билан бажаришга рухсат этилади. 46. Момақалдироқ яқинлашаётганда ҲЛ ва ОТҚда барча ишлар, ЁТҚда эса ҳаво линияларига бевосита уланган коммутация аппаратлари ва уларнинг киришларидаги ишлар тўхтатилиши шарт. Туман ва ёмғир вақтида изоляцияловчи ҳимоя воситаларини қўллашни талаб қиладиган ишларни бажариш тақиқланади. 47. Ерга туташув аниқланган тақдирда, туташув жойига ёпиқ ТҚларда 4 метрдан, очиқ ТҚларда 8 метрдан кам масофага яқинлашиш тақиқланади. Ушбу жойга кўрсатилган масофадан камроқ масофага яқинлашишга,фақат ерга туташувни бартараф этиш учун коммутация аппаратида ўчириш-улаш ишларини бажариш учун, шунингдек, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда рухсат этилади. Бундай ҳолатларда асосий электр ҳимоя воситалари билан бирга қўшимча электр ҳимоя воситаларидан ҳам фойдаланиш зарур. 48. Ходимлар электр қурилмалардан олинган кучланиш огоҳлантиришсиз қайта берилиши мумкинлигини ҳар доим ёдларида тутишлари шарт. 49. Сақлагичларни олиш ва ўрнатиш одатда кучланиш олиниб бажарилади. Сақлагичларни кучланиш остида, аммо юкламасиз олиш ва ўрнатиш схемасида коммутация аппаратлари бўлмаган уланмаларда амалга оширилиши мумкин. 1000 В гача кучланишли шчитлар ва йиғмаларда уланманинг сақлагичлари вертикал бўйича, бирини устида бошқаси жойлаштирилган (фазалар вертикал жойлаштирилганда) ҳамда коммутация аппаратлари бўлмаган схемаларда, сақлагичларни юклама остида олиш ва ўрнатишга йўл қўйилади. Бунда кўзни ҳимоя қилиш воситалари ўрнига юзни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш тавсия этилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида ёпиқ турдаги сақлагичларни ва кучланиш трансформаторлари сақлагичларини кучланиш ҳамда юклама остида олиш ва ўрнатишга рухсат этилади. 50. Сақлагичларни кучланиш остида олиш ва ўрнатишда қуйидагилардан: кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида изоляцияловчи қисқич (штанга), диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагидан (ниқобдан); кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида изоляцияловчи омбирлар ёки диэлектрик қўлқоплар, очиқ эрувчан ўрнатма бўлган тақдирда эса, уларга қўшимча ҳимоя кўзойнагидан (ниқобдан) фойдаланиш шарт.

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Об утверждении Правил технической эксплуатации электрооборудования потребителей и Правил техники безопасности при эксплуатации электрооборудования потребителей

Постановление Кабинета Министров РУз № 712 от 11.11.2020

Открыть документ целиком

Соседние разделы

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.