ПКМ № 649, раздел 95
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 12-ИЛОВА
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
Яшовчилар учун намунавий эслатманинг режа матни Aгар сиз жойлаштириш воситасига биринчи бор келган бўлсангиз, чиқиш ва зинапояларнинг жойлашган жойини яхши эслаб қолишга ҳаракат қилинг. Сизнинг хонангизда ёнғин юзага келганда: ҳодиса ҳақида зудлик билан ёнғин-қутқарув хизматига, ушбу телефон рақами _______________________________________________ (ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг телефон рақамини кўрсатинг) орқали маъмурият ёки хизмат кўрсатувчи шахсларга хабар беринг; агар ёнғинни ўз кучингиз ва имкониятингиз ёрдамида ўчира олмасангиз, хонани тарк этинг ва эшикни қулфламасдан ёпинг; хавфли ҳудудни тарк этинг ва маъмурият ёки ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилинг. Хонангиздан ташқарида ёнғин содир бўлган тақдирда: воқеа тўғрисида дарҳол ёнғин-қутқарув хизматига __________________________ телефон орқали хабар беринг; хонани тарк этишдан олдин, дераза ва эшикларни ёпинг ва бинодан чиқиб кетинг; агар коридорлар ва зинапояларни қуюқ тутун қоплаган бўлса ва Сиз хонани тарк эта олмасангиз, хонангизда қолиб, деразаларни тўлиқ очиб қўйинг. Ёпиқ ҳолатдаги ва тирқишлари тўлиқ беркитилган эшик Сизни узоқ вақт давомида хавфли ҳароратдан ҳимоя қилиши мумкин. Тутун билан заҳарланишнинг олдини олиш учун тирқишларни ва шамоллатиш туйникларни сувга намланган сочиқ ва чойшаб билан ёпинг. Телефонингиз орқали маъмуриятни манзилингиз тўғрисида хабардор қилишга ҳаракат қилинг. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига келганда деразага боринг ва улар Сизга ёрдам бериши учун ишора қилинг. Эвакуация пайтида лифтдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Сиз балконда ёки пешайвонда ёнғиндан ҳимояланишингиз мумкин, шу билан бирга Сиз балкон эшигини ёпишингиз керак. Яшовчилар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳақида ЭСЛАТМА Ҳурматли меҳмонлар! Сиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз! хонада электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда (кофе қайнаткич, дазмол, электр чойнак) ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг; хонани тарк этганда телевизор, радио, кондиционер, ёритиш чироқларини ўчиришни унутманг. Эслатиб ўтамиз, ёритиш чироқларини ёнувчан материалдан ясалган буюмлар билан қоплаш хавфли. Умид қиламизки, Сиз ётоқда ётган вақтингизда чекмайсиз ва ўчирилмаган сигаретани қолдирмайсиз. Бу хавфли. Лифтда ўчирилмаган сигарета билан бўлишга рухсат этилмайди. Илтимос, сигаретани чиқинди қутиларига ташламанг, бунинг учун кулдондан фойдаланинг. Хонага ёнғин хавфи мавжуд модда ва материалларни олиб кириш ва у ерда сақлаш мумкин эмас. Маъмурият (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.10.2020 й., 09/20/649/1397-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.04.2023 й., 09/23/142/0197-сон; 15.04.2025 й., 09/25/224/0338-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
Соседние разделы
- 913-расм. Маълумотлар картасининг шакли
- 92Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 9-ИЛОВА. Aвтоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари ҳамда автоматик ёнғин сигнализацияси билан ҳимоя қилинадиган бинолар, иншоотлар, хоналар ва ускуналарнинг рўйхати
- 93Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 10-ИЛОВА. Модда ва материалларни сақлаш тартиби
- 94Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 11-ИЛОВА
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.