ПКМ № 649, раздел 92
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 9-ИЛОВА. Aвтоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари ҳамда автоматик ёнғин сигнализацияси билан ҳимоя қилинадиган бинолар, иншоотлар, хоналар ва ускуналарнинг рўйхати
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
Ушбу рўйхат бинолар, иншоотлар, хоналар ва ускуналарни (кейинги ўринларда — объект) автоматик ёнғин сигнализацияси (кейинги ўринларда — AЁС) ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари (кейинги ўринларда — AЁЎҚ) билан барча босқичларда ҳимоялаш, ўрнатиш, ишлатиш, таъмирлаш ва ҳоказоларнинг тартибга солувчи асосий талабларни белгилайди. Ушбу рўйхатнинг талаблари идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилот ва идоралар учун мажбурийдир. Ушбу рўйхатга киритилмаган объектлар, қурилиш, ёнғин хавфсизлиги бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ (ҚМҚ, ШНҚ, РҲ, ЁХҚ ва бошқалар) ҳамда идоравий нормалар ва рўйхатлар талабларига мувофиқ AЁС ва АЁЎҚ билан жиҳозланади.
| Ҳимоя объекти | AЁЎҚ | АЁС |
Меъёр кўрсаткичи I. Бинолар
| 1. Ёнувчан изоляцияли енгил металл конструкциялардан ишланган турар жой, умумий ётоқхоналар ва жамоат бинолари: бир қаватли; икки ва ундан юқори қаватли. | Майдони 500 m2 ва ундан катта Майдонидан қатъи назар | 500 m2 гача |
| 2. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сотишга ихтисослаштирилган савдо корхоналари бинолари (сиғими 20 L дан ошмайдиган идишларда қадоқланган товарлар бундан мустасно). | Майдонидан қатъи назар | |
| 3. Икки ва ундан юқори қаватли меҳмонхона бинолари. | Ёнғинга қарши бўлма майдони 800 m2 ва ундан катта бўлганда | Ёнғинга қарши бўлма майдони 800 m2 гача бўлганда |
| 4. Ёнғин хавфи бўйича «В» тоифадаги омборлар: баландлиги икки ва ундан юқори қаватли; 5,5 m ёки ундан ортиқ баландликдаги жавонларда сақланадиган. | Майдонидан қатъи назар | |
| 5. Транспорт воситаларини сақлаш учун ёпиқ турдаги бинолар: ер остида, қаватлар сонидан қатъи назар; ер устида, икки ёки ундан ортиқ қаватли; механизациялашган. | Майдонидан қатъи назар | |
| 6. Aвтотранспорт воситаларини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш, диагностика ва созлаш бинолари: ёнғинга бардошлилик бўйича I ва II-даражали; ёнғинга бардошлилик бўйича III-даражали; ёнғинга бардошлилик бўйича IV-даражали. | Хоналарнинг умумий майдони: 7000 m2ва ундан катта 3600 m2ва ундан катта 2000 m2ва ундан катта | 7000 m2 гача 3600 m2 гача 2000 m2 гача |
II. Хоналар Жамоат биноларидаги (иншоотларидаги) хоналар
| 1. Цирклардаги безак буюмлари, бутафориялар ва реквизитлар хоналари, дурадгорлик устахоналари, ем-хашак, инвентар ва хўжалик, реклама маҳсулотларини сақлаш ва ишлаб чиқариш хоналари, сахнага хизмат кўрсатувчи ва таъмирлашга мўлжалланган хоналар, ҳайвонлар учун омборхоналар, томошабинлар зали гумбази остидаги чордоқ хоналари. | Майдонидан қатъи назар |
| 2. Жамоат биноларидаги ишлаб чиқариш ва омборхонларга мўлжалланган хоналар. | Ишлаб чиқариш, сақлаш (сақлаб туриш) хоналарига қўйиладиган талабларга мувофиқ |
Ишлаб чиқариш хоналари
| 3. Портлаб-ёниш хавфи бўйича «А» ва «Б» тоифадаги хоналарда (8-бандда кўрсатилганлардан ва донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари). | 300 m2 ва ундан катта | 300 m2гача |
| 4. Ишқорий металлар мавжуд хоналарни қаватларга жойлаштиришда: цоколь қаватларида; ер усти қаватларида. | 300 m2 ва ундан катта 500 m2 ва ундан катта | 300 m2гача 500 m2 гача |
| 5. Ёнғин хавфи бўйича «В1» тоифадаги хоналарни қаватларга жойлаштиришда (донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари); цоколь ва ертўла қаватларида; ер усти қаватларида (8 —15 бандларда кўрсатилганлардан ташқари). | Майдонидан қатъи назар 300 m2 ва ундан катта | 300 m2 гача |
| 6. Ёнғин хавфи бўйича «В2-В3» тоифадаги хоналарни жойлаштиришда (7 — 15 бандларда кўрсатилганлардан ва донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари): цоколь қавати ва ертўладан тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш йўллари мавжуд бўлмаганда; цоколь қавати ва ертўладан тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш йўллари мавжуд бўлганда; ер усти қаватларида. | 300 m2 ва ундан катта 700 m2 ва ундан катта 1000 m2 ва ундан катта | 300 m2гача 700 m2гача 1000 m2гача |
| 7. Ёғ-мой ертўлалари. | Майдонидан қатъи назар | |
| 8. Алюминий кукуни асосида суспензиялар, резина елимларини тайёрлаш хоналари; енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар асосида лок, бўёқ, елим, мастика ва сингдирувчи аралашмаларни тайёрлаш хоналари; бўёқлаш, синтетик каучукнинг полимеризациялаш, газ турбинали двигателлар ўрнатилган компрессор хоналари, нефтни оловли қиздиргичлар хоналари. Суюқ ёқилғида ишловчи двигателли генераторлар хоналари. | Майдонидан қатъи назар | |
| 9. Юқори волтли синов хоналари, шунингдек, ёнувчи материаллар билан ҳимояланган хоналар. | Майдонидан қатъи назар |
Алоқа тармоқлари хоналари
| 10. Узатиш мосламалари қуввати 150 kVt ва ундан юқори бўлган узатиш радиостанциялари, қабул қилиш мосламалари сони 20 дан ортиқ бўлган қабул қилиш радиостанциялари, узатиш мосламаси қуввати 1 kVt дан ортиқ бўлган стационар космик алоқа станциялари, узатиш мосламалари қуввати 25 — 50 kVt бўлган ретрансляция телевизион станциялари, тармоқ узеллари, шаҳарлараро ва шаҳар телефон станциялари, телеграф станциялари, чекка ҳудудлардаги кучайтириш пунктлари ва туманлар алоқа тармоқларининг шамоллаштиш, трансформаторлар ва ажратувчи қурилмалар хоналари. | Майдонидан қатъи назар | |
| 11.Чекка ҳудудлардаги кучайтириш пунктларининг техник цехлари, оралиқ радио-релей станциялари, қабул қилиш ва узатиш радиомарказларининг тунги ва кечки сменаларсиз хизмат кўрсатиладиган ҳамда хизмат кўрсатилмайдиган хоналари. | Майдонидан қатъи назар | |
| 12. Ҳаракатдаги радиоалоқа уяли тизимининг таянч станцияларидаги хизмат кўрсатилмайдиган аппарат хоналари ҳамда ҳаракатдаги радиоалоқа уяли тизимининг радио-релей станцияларидаги аппарат хоналари. | 24 m2 ва ундан катта | 24 m2гача |
| 13. Aсосий кассалар, ўтказмаларни назорат қилиш бюроси хоналари ва почта алоқа бўлимларининг ҳисоблаш марказлари, шаҳар ва туман почта алоқа бўлимларининг хоналари: бинонинг умумий ҳажми 40 минг m3 ва ундан катта; бинонинг умумий ҳажми 40 минг m3 гача. | 24 m2 ва ундан катта | 24 m2гача |
| 14. Кваз-электрон ва электрон турдаги коммутация ускуналари компютер билан биргаликда ўрнатиладиган автоматик телефон алмашув станциялари, бошқарув комплекси сифатида ишлатиладиган, кириш-чиқиш қурилмалари, электрон коммутация станциялари хоналари, узеллар, электралоқа ҳужжатлари марказлари, ҳажмига кўра: рақамлар, каналлар ёки уланиш жойлари 10 минг ва ундан ортиқ; рақамлар, каналлар ёки уланиш жойлари 10 мингтагача. | Майдонидан қатъи назар | Майдонидан қатъи назар |
| 15. Станцияларнинг сиғими бўйича автоматик шаҳарлараро телефон станцияларининг компьютерлари асосида бошқариладиган қурилмалар учун ажратилган хоналар: шаҳарлараро каналлар 10 минг ва ундан ортиқ; шаҳарлараро каналлари 10 мингтагача. | 24 m2 ва ундан катта | 24 m2 гача Майдонидан қатъи назар |
| 16. Почта жўнатмаларини сақлаш, саралаш ва жўнатишга тайёрлаш хоналари. | 500 m2 ва ундан катта | 500 m2 гача |
Транспортлар воситаларини сақлаш хоналари
| 17. Транспорт воситаларини бошқа мақсадлар учун мўлжалланган биноларда сақлаш хоналарида (якка тартибдаги тураржой бинолари бундан мустасно) жойлашувига кўра: ертўлаларда ва ер ости қаватларида (шу жумладан, кўприк остида); цоколь ва ер устидаги қаватларда. | Майдонидан қатъи назар 3 ва ундан ортиқ автомобиллар | 3 тагача автомобиллар |
Жойлаштириш ва сақлаш хоналари
| 18. Портлаб-ёниш хавфи бўйича «А» ва «Б» тоифадаги хоналарда (донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларида жойлашган хоналардан ташқари). | 300 m2 ва ундан катта | 300 m2 гача |
| 19. Каучук, резина ва резинатехник буюмлар; целлулоид ва целлулоид буюмлари; гугурт, ишқорли металлар ва пиротехника буюмлари; мўйна, жун, мўйна ва ундан тайёрланган буюмлар; ёнадиган асосда кино-фото-аудио тасмалар; қимматбаҳо металлар ва тошлар. | Майдонидан қатъи назар | |
| 20. Ёнғин хавфи бўйича «В1» тоифадаги хоналарни қаватларга жойлаштиришда (19-бандда кўрсатилганлардан ва донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари): цоколь ва ертўла қаватларида; ер усти қаватларида. | Майдонидан қатъи назар 300 m2 ва ундан катта | 300 m2 гача |
| 21. Ёнғин хавфи бўйича «В2-В3» тоифадаги хоналарни қаватларда жойлаштиришда (19-бандда кўрсатилганлардан ва донни қайта ишлаш ва сақлаш бино ва иншоотларда жойлашган хоналардан ташқари): цоколь ва ертўла қаватларида; ер усти қаватларида. | 300 m2 ва ундан катта 1000 m2 ва ундан катта | 300 m2 гача 1000 m2 гача |
III. Иншоотлар
| 1. Жамоат ва саноат биноларининг кабель иншоотлари*. | 100 m3 ва ундан катта | 100 m3 гача |
| 2. Саноат бинолари оралиғида ётқизилган кабель туннеллари ва тўлиқ ёпиқ галереялар (шу жумладан комбинацияланган). | 50 m3 ва ундан катта | |
| 3. Шаҳар кабель коллекторлари ва тунеллари (шу жумладан, бошқа коммуникациялар билан комбинацияланган). | Хажми ва майдонидан қатъи назар | |
| 4. Металл қувурлар орқали мойли кабеллар ётқизилган кабель иншоотлари. | Хажми ва майдонидан қатъи назар | |
| 5. Ёғоч материалларини ташиш учун ёпиқ галереялар, тунеллар. | Узунлигидан қатъи назар | |
| 6. Осма шифтлар юқорисидаги бўшлиқларда «Г1-Г4» алангаланиш гуруҳига мансуб материаллардан тайёрланган изоляцияли ҳаво каналлари ва қувурларни ётқизишда, шунингдек, аланга тарқатмайдиган кабеллар (симлар), шу жумладан, улар биргаликда ётқизилганида**: ҳаво каналлари, қувурлар ёки кабеллар (симлар), шу жумладан, улар биргаликда ётқизилганида, кабелларнинг (симларнинг) ёнувчи массаси ҳажми билан; ёнадиган массанинг умумий ҳажми бўлган ёнмайдиган турдаги кабеллар учун. | 1 метр кабель линияси учун 7 ва ундан ортиқ L бўлганда | Узунлигидан қатъи назар 1 метр кабель линияси учун 1,5 дан 7 L гача бўлганда |
| 7. Темир йўл ва автомобил йўллари туннеллари. | Узунлиги 2500 m ва ундан ортиқ | Узунлиги 300 m ва ундан ортиқ |
IV. Ускуналар
| 1. Енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар қўлланадиган бўяш камералари. | Майдони ва туридан қатъи назар |
| 2. Қуритиш камералари. | Майдони ва туридан қатъи назар |
| 3. Ёнувчи чиқиндиларни йиғиш жойлари (циклон, бункерлар). | Майдони ва туридан қатъи назар |
| 4. Автомобиллар ва тиркамаларга ўрнатилган дизель ва бензинли электр қурилмали кўчма электр станцияларининг синов станциялари. | Майдонидан қатъи назар |
| 5. Ёнувчи материалларни ва ёнувчи қадоқдаги ёнмайдиган материалларни сақлаш учун баландлиги 5,5 m дан ошиқ бўлган стеллажлар. | Майдонидан қатъи назар |
| 6. Мой қиздириш учун сиғимлар. | 3 m3 ва ундан ортиқ |
* Кабель иншоотлари — электр кабелларини (шу жумладан, бошқа коммуникациялар билан биргаликда) ётқизишда ишлатиладиган туннеллар, каналлар, ертўлалар, шахталар, қаватлар, икки қаватли поллар, галереялар ва камералар. ** 1. Кабель иншоотлари, осма шифтлар ва икки қаватли поллар орасидаги бўшлиқлар қуйидаги ҳолларда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланмайди: пўлатли сув ва газ қувурларига ёки қопқоқлари бутунлай очиладиган пўлат қутиларга (коробларга) кабелларни (симларни) ётқизишда; ёнмайдиган ҳимоя қобиқли қувурлар ва ҳаво қувурларига ётқизишда; ёритиш занжирини таъминлаш учун ёнмайдиган «ЁНМ» турдаги якка кабелларни (симларни) ётқизишда; ёнмайдиган «ЁНМ» ва «Ё1» ёниш гуруҳига кирувчи материаллардан ишланган осма шифтлар орасидан умумий ёнувчан массаси 1 m кабель линияси учун 1,5 L дан кам бўлган «ЁНМ» туридаги кабелларни (симларни) ётқизишда; 2. Бинолар (хоналар) тўлиқ АЁЎҚ билан ҳимояланиши керак бўлган ҳолларда осма шифтлар орасидаги бўшлиқлардан «Ё1 — Ё4» ёниш гуруҳига кирувчи материаллардан ишланган ҳимоя қобиқлари билан ўралган хаво каналлари ва қувурлари ўтказилганда ёки умумий ёнувчи массаси 1 m кабель линяси учун 7 L дан кўп бўлган кабеллар (симлар) ётқизилганда тегишли қурилмалар билан ҳимояланиши керак. Агар шифтдан осма шифтгача бўлган оралиқ 0,4 m дан ошмаса, АЁЎҚларни ўрнатиш талаб этилмайди. 3. Кабелларнинг (симларнинг) ҳимоя қобиқларини ёнувчан массаси ҳажми бегиланган тартибда тасдиқланган усулда аниқланади.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 91. 3-расм. Маълумотлар картасининг шакли
Следующий раздел →
Раздел 93. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 10-ИЛОВА. Модда ва материалларни сақлаш тартиби
Соседние разделы
- 88Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 7-ИЛОВА. Портлаб ёниш ва ёнғин хавфи мавжуд хоналар, бинолар ва ташқи қурилмаларнинг тоифаларини аниқлаш
- 89Портлаш ва ёнғин хавфи учун хона тоифаси индексининг шакли ва ЭУОҚ учун зона синфи
- 902-расм. Хоналарнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаси ҳамда ЭУТҚга кўра ёнғин синфи зонасининг кўрсаткичи — Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 8-ИЛОВА. Ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тўғрисида маълумот картаси шакли
- 913-расм. Маълумотлар картасининг шакли
- 93Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 10-ИЛОВА. Модда ва материалларни сақлаш тартиби
- 94Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 11-ИЛОВА
- 95Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига 12-ИЛОВА
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.