Об утверждении Типовых норм бесплатной выдачи специальной одежды, специальной обуви и других средств индивидуальной защиты для работников служб ядерной безопасности

Приказ, рег. МЮ № 2302 от 21.12.2011

Типовые нормы бесплатной выдачи специальной одежды, специальной обуви и других средств индивидуальной защиты: службы ядерной безопасности. Перечень профессий, виды СИЗ и сроки носки.

Примечание: Официальный текст этого акта опубликован на узбекском языке — на lex.uz русской редакции нет. Ниже приведён оригинал. Данный текст представлен в информационных целях. Для получения официальной версии обратитесь к первоисточнику на lex.uz.

Разделы документа

ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МАХСУС КИЙИМ, МАХСУС ПОЙАБЗАЛ ВА БОШҚА ЯККА ТАРТИБДА ҲИМОЯЛАНИШ ВОСИТАЛАРИНИ БЕПУЛ БЕРИШНИНГ НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман: 1. Ядро хавфсизлиги хизматлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. Вазир А. ХАИТОВ Тошкент ш., 2011 йил 29 ноябрь, 75-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 29 ноябрдаги 75-Б-сонли буйруғига ИЛОВА. Ядро хавфсизлиги хизматлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИ

Т/рКасб ва лавозим номлариМахсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларининг номлариФойдаланиш муддати (ойлар ҳисобида)
1.Ядро реактори, ядро реакторида радиоактив моддалар ва ионли нурланиш манбалари билан бевосита банд бўлган ҳамда махсус омборхона ва радиацион ҳимоя хизмати билан бевосита банд бўлган ишчиларИп газлама костюм ёки халат12
Ип газлама ички кийим6
Ип газлама пайпоқ3
Ип газлама берет6
Ип газлама қўлқоп3
Резина қўлқоп6
Чарм шиппак12
Пластик фартук (навбатчи)6
Пластик енгча (навбатчи)6
Противогаз (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
Резина астарли этик (навбатчи)24

Ташқарида бажариладиган ишларда қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
2.Умумий активлиги 10 микронгача бўлган очиқ радиоактив моддаларни қўллайдиган лаборатория ёки саноат ишлари билан бевосита банд бўлган ишчиларИп газлама костюм ёки халат6
Ип газлама берет6
Резина қўлқоп3
Пластик фартук (навбатчи)12
Пластик енгча (навбатчи)12
Противогаз (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
3.Лабораторияда ёки умумий активи 10 микрондан юқори бўлган очиқ радиоактив моддалар қўллайдиган ишларда, авариявий ҳолат содир бўлганда ишлайдиган ишчиларИп газлама костюм12
Ип газлама ички кийим6
Ип газлама берет6
Ип газлама пайпоқ3
Ип газлама қўлқоп3
Пластик ярим комбинезон (навбатчи)6
Пластик фартук (навбатчи)6
Пластик енгча (навбатчи)6
Пластик қўлқоп (навбатчи)6
Резина астарли этик (навбатчи)24
4.Радиоактив моддалар билан заҳарланган жиҳозлар, ҳаво тортувчи шкафлар,бокслар, махсус шамоллатиш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини таъмирлаш, шунингдек авария ишларида бевосита банд бўлган ишчиларИп газлама костюм12
Ип газлама ички кийим3
Ип газлама берет6
Ип газлама пайпоқ1
Резина қўлқоп6
Пластик ярим комбинезон (навбатчи)6
Пластик фартук (навбатчи)6
Пластик енгча (навбатчи)6
5.Тезлатгич ускуналарида бевосита банд бўлган ишчиларИп газлама костюм12
Резина қўлқоп3
Пластик енгча (навбатчи)3
Резина астарли этик (навбатчи)12
Ҳимояловчи кўзойнак (навбатчи)Яроқсиз бўлгунча
6.Радиоизотоп техникаларини қувватловчи, юмшатувчи ва қайта қувватлаш ишлари билан бевосита банд бўлган ишчиларИп газлама комбинезон6
Ип газлама берет6
Ип газлама қўлқоп3
Резина қўлқоп3
Резина этик12
7.Махсус кир ювиш хонасида ишлайдиган ишчиларИп газлама костюм12
Ип газлама берет6
Ип газлама пайпоқ3
Резина қўлқоп3
Пластик фартук (навбатчи)12
Пластик енгча (навбатчи)12
Резина астарли этик (навбатчи)12
8.Радиоактив чиқиндилар, ишлатилган ионли нурланиш манбалари ва зарарли чиқиндиларни кўмиш билан бевосита банд бўлган ишчиларИп газлама костюм12
Ип газлама қалпоқ6
Комбинацияланган қўлқоп3
Резина астарли этик (навбатчи)12
Ҳаво ва нам ўтказмайдиган пластик костюм ёки комбинезон (навбатчи)12

Ташқарида бажариладиган ишларда қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ этик24
9.Цех омборхонасида ишлайдиган табелчи, лифтчи, омборчи, шунингдек радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурланишлар манбалари мавжуд ишларда бевосита банд бўлган барча ишчиларИп газлама халат12
Ип газлама берет12
Чарм шиппак12
Резина этик12
10.Умумий активлигидан қатъи назар, радиоактив моддалар билан ишлайдиган доимий майдон фарроши, иш майдонини тозалаш билан бевосита банд бўлган ишчиларИп газлама халат12
Чарм шиппак6
Резина қўлқоп12
Резина астарли этик (навбатчи)12
Пластик фартук (навбатчи)12
Пластик енгча (навбатчи)12
11.Машина ҳайдовчи ва машинани бошқаришда нурланиш миқдорини ўлчаш вазифасини биргаликда олиб боришда бевосита банд бўлган ишчиларИп газлама комбинезон12
Ип газлама ички кийим6
Ип газлама қалпоқ6
Ип газлама пайпоқ6
Резина қўлқоп12
Резина астарли этик (навбатчи)12
Ҳаво ва нам ўтказмайдиган пластик костюм ёки комбинезон (навбатчи)12
Пластик енгча (навбатчи)6

Ташқарида бажариладиган ишларда қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36
12.Кўчма ва стационар гамма-дефектоскопия қурилмаларида бевосита ишлайдиган ишчиларИп газлама костюм12
Ип газлама берет12
Ип газлама қўлқоп3

Ташқарида бажариладиган ишларда қишда қўшимча равишда:

Иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка36
Иссиқ тутувчи астарли ип газлама шим36

(жадвал Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)

Якуний қоида

Мазкур Намунавий нормалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган. Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ 2011 йил 28 ноябрь Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА 2011 йил 28 ноябрь (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 551-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)

Нужна помощь с соблюдением этого закона?

Мы поможем привести вашу организацию в соответствие с требованиями законодательства.