ПКМ № 712, раздел 24
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 1-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш ҳаво тармоқларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Услуга по этому документу: Обучение: электробезопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
1. Электр узатиш ҳаво тармоқларининг (кейинги ўринларда — ҲТ) трассаси даврий равишда дарахт новдаларидан ва шохларидан тозаланиб туриши ва ёнғинга нисбатан хавфсиз ҳолатда сақланиши керак. Симларга бевосита яқин ўсаётган дарахтларларни кесишни ҲТни эксплуатация қилувчи ташкилот амалга оширади. Дарахт шохларини ҲТ симларига 1 м дан яқин масофага яқинлашишига йўл қўйилмайди. 2. ҲТни эксплуатация қилиш унинг ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини (капитал ва жорий) кўзда тутади. Техник хизмат кўрсатишда ҲЛни кўрикдан ўтказишлар, профилактик текширувлар ва ўлчовлар ўтказилиши, кичик шикастланиш ва носозликлар бартараф қилиниши ҳамда бошқа ишлар амалга оширилиши керак. 3. ҲТни эксплуатация қилишда уларни даврий ва навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш амалга оширилади. Даврий кўриклар иш жадвалини электр хўжалигига жавобгар шахс тасдиқлайди. Кўриклар камида 6 ойда 1 марта, одатда баҳор ва куз ойларида ўтказилиши керак. Юқоридаги кўрикдан ўтказиш зарурат бўйича ўтказилади. ҲТ ни навбатдан ташқари кўрикдан дарёларда муз кўчиш ва сув тошиш даврида, трасса зонасида ёнғин бўлганда, кучли бўронлар, довуллар, совуқлар ва бошқа табиий офатлар юз берганда ўтказилади. 4. Тармоқлар ва кириш жойларини кўрикдан ўтказишда қуйидагиларга аҳамият бериш зарур: изоляторларнинг куйган, дарз кетган ва синганлигига, сим толаларини узилганлиги ва эриганлигига, боғламларнинг бутунлигига, симларнинг ростланишига; таянчларнинг ҳолатига ва уларнинг тармоқ бўйлаб ёки кўндалангига оғишига, бандажларнинг ва ерга улаш қурилмаларининг бутунлигига; брикмаларнинг ҳолатига, унда ердан туриб ирғитиб ташланган симлар мавжудлигига ва симларни дарахт шохларига тегишига; кириш шохобчалари ва сақлагичларнинг ҳолатига; тугалловчи кабель муфталари ва тушишларнинг ҳолатига; трассанинг ҳолатига. Кўрикдан ўтказишда бандажларни тортиш, таянчларга чиқмасдан гайкаларни, бандажларнинг болтли бирикмаларини бураш, таянчларнинг рақамланишини тиклаш ва бошқаларни ўтказиш зарур. Авария тусидаги шикастланишлар ва носозликларни дарҳол бартараф қилиш шарт. 5. ҲТга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ишлашини назорат қилиш мақсадида МТҲ томонидан ҲТ трассаси элементларининг ҳолатини, аварияга қарши текширишлар ва бошқа тадбирларни баҳолаш учун 1 йилда 1 марта танлаб назорат кўриги ўтказилиши шарт. 6. ҲТда электр ускуналарини СҚ ва Мда кўзда тутилган ҳажмлар ва муддатларда профилактик текширувлар, ўлчовлар ва синовлар ўтказилиши шарт. 7. Таянчлар бандажлари диаметри 4 мм ва ундан ортиқ бўлган рухланган юмшоқ симлардан қилиниши лозим. Диаметри 5-6 мм бўлган рухланмаган симларни қўллашга, агар улар асфальт лаки билан қопланган бўлса, рухсат этилади. Лойиҳада махсус кўрсатмалар бўлмаганда, бандаж ўрамларининг сони қуйидагича қабул қилинади: сим диаметри 4 мм бўлганда — 12; сим диаметри 5 мм бўлганда — 10; сим диаметри 6 мм бўлганда — 8. 8. ҲТни кўрикдан ўтказишда, профилактик текширишларда ва ўлчашларда аниқланган нуқсонлар махсус нуқсонлар журналида (картотекасида) қайд қилинади ва хусусиятига қараб, зудлик билан ёки режали (режадан ташқари) техник хизмат кўрсатишда ёки ҲЛни капитал таъмирлашда бартараф этилади. 9. ҲТни капитал таъмирлаш унинг конструкциясига, элементларининг техник ҳолатига ва эксплуатация қилиш шароитларига (табиий шароитлар, атмосфера ва тупроқ сувларининг емирувчанлиги, тупроқнинг ҳолати ва бошқалар) қараб, лекин 6 йилда камида 1 марта ўтказилади. I ва II шамол ва музлаш ҳудудларида 0,4 кВ кучланишли ҲТ таянчларининг таъмирлаш даврийлигини 9 йилгача узайтиришга рухсат берилади. 10. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари, одатда барча зарур ишларни бир вақтнинг ўзида бажариш билан ҲТ ўчириш муддатини иложи борича қисқартириб, комплекс усулда амалга оширилади. 11. Авариявий шикастланишни ўз вақтида бартараф қилиш мақсадида ҲТни эксплуатация қилувчи корхона белгиланган меъёрларга кўра материаллар ва деталларнинг авариявий захирасига эга бўлиши шарт.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении Правил технической эксплуатации электрооборудования потребителей и Правил техники безопасности при эксплуатации электрооборудования потребителей
Постановление Кабинета Министров РУз № 712 от 11.11.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 23. 14-боб. Ерга улаш қурилмалари
Следующий раздел →
Раздел 25. Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 2-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр узатиш ҳаво тармоқларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Соседние разделы
- 2011-боб. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва ТҚлар
- 2112-боб. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика қурилмалари ва иккиламчи занжирлар
- 2213-боб. Электр ўлчаш воситалари
- 2314-боб. Ерга улаш қурилмалари
- 25Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 2-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр узатиш ҳаво тармоқларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 26Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 3-ИЛОВА. Кабель тармоқларини эксплуатация қилишда техник талаблар
- 27Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 4-ИЛОВА. Куч трансформаторлари ва реакторларни эксплуатация қилишда техник талаблар
- 28Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 5-ИЛОВА. Электр двигателларни эксплуатация қилишда техник талаблар
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.