ПКМ № 649, раздел 66
3-§. Кальций карбиди омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
797. Кальций карбиди захиралари қуруқ, шамоллатиб туриладиган омборхоналарда полдан 0,5 m дан кам бўлмаган баландликда сақланиши керак. Омборхонанинг ойналари оқ рангга бўялган бўлиши керак. 798. Кальций карбидини сақлаш учун омборларни ертўлаларда, сув қувурлари мавжуд бўлган ва иситиладиган хоналарда, сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд жойларда ҳамда очиқ майдонларда ташкил этиш тақиқланади. 799. Кальций карбидини сақлаш ва ташиш «Карбид» ёзувли герметик ёпиладиган металл идишда (барабанда) амалга ошириш зарур. 800. Ацетиленли ускуналар бўлган хоналарда кальций карбиди учун оралиқ сақлаш омбори бўлмаган ҳолда бир вақтнинг ўзида 200 kg дан ортиқ бўлмаган кальций карбидини сақлашга рухсат этилади, ушбу миқдорда бир барабандан ортиқ бўлмаган модда очиқ ҳолда бўлиши мумкин. Кальций карбиди барабанлари омборларда горизонтал ёки вертикал ҳолатда сақланиши мумкин. Механизациялашган омборларда кальций карбиди барабанлари вертикал ҳолатда 2 қатордан кўп бўлмаган, горизонтал сақланишда эса 3 қатордан кўп бўлмаган ҳолатда сақланади. Барабан қаторлари орасига қалинлиги 40 — 50 mm бўлган ёғоч тахта жойлаштирилиши керак. Кальций карбиди барабанлари тахланган штабеллар ўртасидаги ўтиш жойларининг оралиғи 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак. 801. Кальций карбиди омбори биноси ва бошқа бинолар (иншоотлар) орасидаги ёнғинга қарши оралиқ масофаси 20 m дан кам бўлмаслиги керак. 802. Кальций карбидини бошқа материаллар ва маҳсулотлар билан бирга сақлашга йўл қўйилмайди. 803. Кальций карбиди омборларида қуйидагиларга: а) карбид чангининг тўпланишига; б) идишлар ва бошқа материаллар сақланишига; в) барабанларни очишга; г) кальций карбидини майдалаш ҳамда уни очиқ барабанларда сақлашга йўл қўйилмайди. 804. Кальций карбиди омборларидан 10 m дан яқин бўлган масофада оловли ишларни олиб бориш тақиқланади. 805. Кальций карбиди омборларидаги ёнғинларни ўчиришда сувдан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ёнғин ўчириш ишлари қуруқ қум ёки углекислотали ўт ўчиргичлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 65. 2-§. Қаттиқ ёқилғи омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Следующий раздел →
Раздел 67. 4-§. Ёнувчи толали материаллар омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Соседние разделы
- 624-§. Ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғозларни ишлаб чиқариш саноати объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 635-§. Гугурт ишлаб чиқариш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 6439-боб. Сақлаш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий мақсаддаги омборлар ва базаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 652-§. Қаттиқ ёқилғи омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 674-§. Ёнувчи толали материаллар омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 685-§. Ёнувчи газлар омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 696-§. Дорихоналар ва уларнинг омборларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 7040-боб. Қурилиш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.