ПКМ № 649, раздел 2
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарорига ИЛОВА. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари — I бўлим. Умумий қоидалар — 1-боб. Қоидаларни қўллаш соҳаси
Услуга по этому документу: Обучение: пожарная безопасность
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.
1. Ушбу Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди. Қоидалар давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — ташкилотлар), уларнинг ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар учун мажбурийдир. (1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон) 2. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ушбу Қоидалар билан бирга «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим. 3. Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда идоравий ҳужжатлар талаблари ушбу Қоидаларда белгиланган талаблардан паст бўлмаслиги керак. 4. Ушбу Қоидалар: ўрмон хўжалиги ҳудудларида; кон қазилма ва шахта иншоотларида; портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда; саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда; ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди. 41. «Лицензия» ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими, «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ушбу Қоидалар ва ёнгин хавфсизлиги талаблари белгиланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан берилади. Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ахборот тизимлари орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса 10 иш куни ичида берилади. Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, хулоса бериш рад этилади. (41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 апрелдаги 142-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 09/23/142/0197-сон)
Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.
Раздел входит в документ
Об утверждении правил пожарной безопасности
Постановление Кабинета Министров РУз № 649 от 20.10.2020
← Предыдущий раздел
Раздел 1. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Следующий раздел →
Раздел 3. 2-боб. Асосий тушунчалар
Соседние разделы
Нужна помощь с применением этой статьи?
Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.