ПКМ № 637, раздел 30

2-СОН РЎЙХАТИ. XXII. РАДИОАКТИВ МОДДАЛАР, ИОНЛОВЧИ НУРЛАНИШ МАНБАЛАРИ, БЕРИЛЛИЙ ВА НОДИР ЭЛЕМЕНТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА

Т/рКасбларМХСК-08 бўйича коди
2-12911.Корхоналар, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, лойиҳалаш ва конструкторлик ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида, шунингдек Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг радиациявий хавфсизлик хизматларидаги ишларда
2-1292Тажрибаларда, тажрибали ишлаб чиқаришларда ва йирик лаборатория ускуналаида, саноат ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини ишлов бериш ёки такомиллаштириш цехларида, радиоактив хом ашёни қайта ишлаш, атом энергиясидан саноат мақсадларида фойдаланиш учун радиация ёки бериллий хавфи шароитида доимий ишлайдиганлар, саноат ёки тажрибали ишлаб чиқариш радиоактив моддалар, бериллий ва улардан тайёрланган маҳсулотлар билан ишлайдиган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар
2-1293Иш ўринларида активлиги 10 милликюр радия 226 дан кам бўлмаган ёки радиактив жиҳатидан миқдори эквивалент бўлган радиактив моддалар билан ишлайдиган ва ушбу шароитда ускуналарни таъмирлашда доимий банд бўлган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар.
2-1294Бериллий ва унинг бирикмаларидан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек, металл-керамика бериллийдан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнида, шу жумладан бериллий зарарлилик шароитида бериллий билан ифлосланган ускуналарни таъмирлаш билан доимий шуғулланувчи ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар
2-12952. Тадқиқот, транспорт, учувчи-саноат ядровий реакторлари, уларнинг прототиплари ва танқидий агрегатлари ва импулсли реакторлари, экспериментал термоядровий қурилмалари ва нурланиш фаоллиги 5х10 ва ундан юқори бўлган кучли изотопли нурланишли гамма қурилмаларидаги ишларда
2-1296Нурланиш хавфи шароитида доимий ва бевосита эксплуатация қилиш, таъмирлаш, созлаш ва тажриба ишлари билан шуғулланувчи ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар
2-12973. Радиоактив моддалар сақлаш жой ва омбордаги ишларда
2-1298Радиоактив моддаларнинг 10 милликюр радия 226 дан кам бўлмаган ёки радиотоксинлик жиҳатидан миқдори эквивалент бўлган радиактив моддалар ва манбаларини қабул қилиш, қайта қадоқлаш, қадоқлаш, сақлаш ва етказиб беришда доимий равишда радиация хавфи шароитида ишлайдиган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар
2-12994. Кимёвий усул билан ноёб ер элементларини ишлаб чиқариш
2-1300Кўрсатилган технологик жараёнларда ва ускуналарни таъмирлаш ишларида доимий банд бўлган ишчилар, раҳбарлар ва мутахассислар
2-13015. Бошқа ишлар
2-1302Саноат ва қурилишда материаллар ва маҳсулотларни кўздан кечиришда радиоизотоп нуқсонини аниқлашнинг (гаммадефектоскопия) кўчма қурилмалари билан доимий ва бевосита шуғулланувчи ходимлар
2-1303Саноатда рентген қурилмалари билан ишловчи шунингдек, уларни бошқариш ва созлаш ишларида доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар

Примечание: Текст приведён по официальному источнику lex.uz и дан в информационных целях.

Раздел входит в документ

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан «Об утверждении Перечня производств, учреждений, работ, профессий, должностей и показателей, дающих право на льготное пенсионное обеспечение, а также Положения о порядке внесения изменений и дополнений в перечень»

Постановление Кабинета Министров РУз № 637 от 10.10.2025

Открыть документ целиком

Нужна помощь с применением этой статьи?

Проверим, как требование выполняется у вас, и подскажем, что привести в порядок.